«Шарқ аёли» ҲАЖФнинг Ҳаракатлар стратегияси доирасида қилинган лойиҳалар кўргазмаси билан иштирок этди.

Международный Женский Общественный Фонд "Sharq Ayoli"

«Шарқ аёли» ҲАЖФнинг Ҳаракатлар стратегияси доирасида қилинган лойиҳалар кўргазмаси билан иштирок этди.

 9-ноябрь 2017 йил куни пойтахтимиздаги «Whyndham» меҳмонхонасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ‚ «Шарқ аёли» ҲАЖФнинг Ҳаракатлар стратегияси доирасида қилинган лойиҳалар кўрғазмаси билан иштирок этди. 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривжлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида нодавлат-нотижорат ташкилотларининг Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш ва уларда иштирок этиши, халқнинг истак ва хохишларидан келиб чиқиб иш тутиши ва давлатимизни янада ривожлантиришдаги аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтилган. Шу билан бирга нодавлат нотижорат ташкилотлар хотин-қизларнинг ўз салоҳиятларини рўёбга чиқариши, уларнинг ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун шароит яратаётганлиги, жамиятда манфаатлар мувозанатини ва ижтимоий шерикликни таъминлашга кўмаклашаётганлиги диққатга сазовор. Мамлакатимизда инсон ҳукукларини ҳимоялашга каратилган ислоҳотлар натижасида 100 га яқин халкаро ҳукукий-меърий ҳужжатлар кабул килингани ва негизида аёлларнинг ҳам манфаатлари кўзда тутилганлиги, уларга оид Давлат дастурларининг қабул қилинганлиги, БМТнинг ‚Хотин-кизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида‚ги Конвенцияси ратификация қилинганлиги, Пекин декларацияси ва унинг ҳаракат платформасига қўшилганлиги аёлларга бўлган эътибор ва ғамхўрликнинг намунасидир. Ушбу ҳужжатларнинг амалга татбиқ этилиши ҳамда уларнинг самарали ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар натижасида бугун жамиятнинг ҳар бир сохасида хотин-кизларнинг фаол иштироки, ташаббуси ва илғор ғоялари яққол кўзга ташланмоқда. Шу билан бирга Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, миллий жамоат ташкилотлари томонидан ҳамкорликда амалга оширилаётган тадбирлар ҳам аёллар манфаати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оналик ва болаликни муҳофаза этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва қарор топтириш, хотин-қизларимизнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш масалаларига йўналтирилган. 2017 йил 1 август ҳолатига кўра мамлакатимизда аёллар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг умумий сони 306 тани ташкил қилади. Республикамизда хотин-қизларнинг энг йирик нодавлат ташкилоти ҳисобланган Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 200 дан ортиқ бўлим ва бўлинмалари, 44 мингдан ортиқ бошланғич ташкилотлари ижтимоий шериклик тамойилларига амал қилган ҳолда фаолият юритиб келмоқда. Ўрганишлар натижасида мамлакатимизда аёллар масалалари бўйича фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини рағбатлантириш ҳамда йўналишларини кенгайтириш, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан самарали ижтимоий шериклик тизимини мувофиқлаштириш, тажриба алмашиш ҳамда халқаро муносабатларни муттасил такомиллаштириб бориш орқали хотин-қизларимизнинг давлатни демократлаштириш жараёнларида, ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва маданий ҳаётда фаоллиги, сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини ошириш зарурлиги аниқланди. 

Мамлакатимиз стратегик мақсадларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўрни‘ мавзуидаги Республика анжумани бўлиб ўтди. Анжуман доирасида жорий йилнинг йилнинг 6-9 ноябрь кунлари Қўмита томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) кўмагида аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказлари ва фаолияти оилалар билан ишлашга йўналтирилган ННТнинг ходимлари учун 4 кунлик семинар-тренинглар ташкил қилинди. Тадбирда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан Франциянинг Техник ҳамкорлик ва ривожланиш Агентлигининг (ACTED, Франция) Ўзбекистондаги филиали ўртасида, Жиззах вилоятидаги, “Қалб нури» аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий — ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази билан Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси ўртасида, Андижон вилоятидаги, «Меҳримиз сизга» аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази билан Наманган вилоятидаги, «Қалб меҳри» маркази ўртасида ҳамда Фарғона вилоятидаги, «Мехрижон аёллар ва болалар» маркази билан Бухоро вилоятидаги «Ойдин нур» оилаларни ижтимоий ҳимоялаш маркази ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Анжуман қатнашчиларига давлатимиз рахбари Шавкат Мирзиёевнинг «Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз» номли китоби тақдим этилди.

Комментариев нет

Добавить комментарий