Ҳурматли юртдошлар!
«Шарқ аёли» Халқаро аёллар жамоат фонди номидан Сиз азизларни табиат уйғониши, янгиланиш ва меҳр-оқибат рамзи бўлган Наврӯз байрами билан самимий муборакбод этамиз!
Наврӯз – табиат уйғониши, меҳр-оқибат ва бирдамлик айёми. У бизга тинчлик, файз-барака, тотувлик ва ҳамжиҳатлик каби улкан қадриятларни улуғлашни ўргатади.
Хонадонларингизда файз ва барака, қалбларингизда эса шоду хуррамлик, меҳр ва муҳаббат доимий бўлсин!
Наврӯз барчамизга эзгу ниятлар, янги имкониятлар ва илҳом бахш этсин!
Ҳурмат билан, Саодат Турсунбоева
Отправить комментарий