Сейчас загружается

НАВРЎЗ ВА ЭЗГУ ИШЛАР: «ШАРҚ АЁЛИ» ХАЛҚАРО АЁЛЛАР ФОНДИ ТАЖРИБАСИ

«Шарқ аёли» Халқаро аёллар фонди учун Наврўз байрами алоҳида аҳамиятга эга. Бу байрам эзгулик, янгиланиш ва инсонийлик рамзи сифатида Фондимиз фаолиятида муҳим ўрин тутади.

Ҳар йили Наврўз айёми муносабати билан Фондимиз томонидан аёллар манфаатларини кўзлаб, хайрия ва ижтимоий лойиҳалар амалга оширилади.

Жорий йилда ҳам «Шарқ аёли» Халқаро аёллар фонди, Ўзбекистон Менежерлар Ассоциацияси ва TBС банки ҳамкорлигида Тошкент вилоятида 800 нафар аёл учун бепул семинар-тренинглар ўтказилиши режалаштирилган.

Семинар-тренинглар мақсади:
✅ Қишлоқ жойлардаги аёлларга онлайн-бизнес юритиш кўникмаларини ўргатиш
✅ Аёлларни ўз ишини ташкил этишда қўллаб-қувватлаш
✅ Ижтимоий ва иқтисодий имкониятларини оширишга кўмаклашиш

Тренинглар ташкил этиладиган ҳудудлар:

Семинарлар Тошкент вилоятининг 8 та тумани ва шаҳрида ташкил этилади:
Қуйичирчиқ тумани
Пскент тумани
Оққўрғон тумани
Паркент тумани
Юқоричирчиқ тумани
Қибрай тумани
Ўртачирчиқ тумани
Нурафшон шаҳри

Семинар шиори:
«Сунъий интеллект ва E-commerce – қишлоқ аёллари учун янги имкониятлар»

Дастур доирасида иштирокчилар:
Электрон тижоратнинг асослари билан танишадилар
Ўз онлайн дўконларини яратиш ва тарғиб қилишни ўрганадилар
Ижтимоий тармоқлар орқали маҳсулотларни сотиш ва мижозлар билан ишлаш кўникмаларига эга бўладилар

Айниқса, сунъий интеллект технологиялари орқали қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилади:
Талаб ва таклифни таҳлил қилиш
Захиралар ва маҳсулотларни бошқариш
Маркетинг жараёнларини автоматлаштириш
Мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш

Иштирокчиларга таклиф этиладиган амалий имкониятлар:
Any.market.uz халқаро савдо майдончасига бепул уланиш ва робот-конструктор ёрдамида онлайн магазин ва веб-сайтлар яратиш
Hovli.uz маркетплейсида маҳсулотларни жойлаш ва сотиш бўйича тажриба алмашиш
Молиявий саводхонлик бўйича билимларни чуқурлаштириш
CFO.UZ рақамли платформада бухгалтерия ҳисоби асослари ва ҳисобот юритишни ўрганиш

Наврўз байрамининг эзгу руҳида ташкил этилаётган ушбу тадбирлар орқали, қишлоқ ҳудудлардаги аёлларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, уларнинг рақамли имкониятлардан самарали фойдаланишини таъминлаш асосий мақсадимиздир.

Саодат Турсунбоева
“Шарқ аёли” Фонди  раиси

https://www.facebook.com/photo/?fbid=997648142344601&set=a.438812011561553

Отправить комментарий

Возможно, вы пропустили