2025 йил 14 апрель куни Тошкент давлат транспорт университети ва «SHARQ AYOLI» халқаро хотин-қизлар жамоат фонди ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.
Ушбу Ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум таълим, фан, рақамли технологиялар, инклюзив етакчилик ва аёлларни транспорт ҳамда логистика соҳаларида имкониятларини кенгайтириш йўналишларида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида тузилган.
Томонлар қуйидаги мақсадларга қаратилган қўшма ташаббусларнинг аҳамиятини эътироф этдилар:
барқарор ривожланишга кўмаклашиш;
касбий муҳитда гендер тенглигини таъминлаш;
таълим жараёнларини рақамли трансформация қилиш;
ёш мутахассисларнинг халқаро миқёсда рақобатбардошлигини ошириш.
Ҳуршида Мирсоатова
https://www.facebook.com/photo/?fbid=1016243317151750&set=a.438812011561553
Отправить комментарий