Сейчас загружается

«SHARG AYOLI» жамоат фондининг экологик тоза технологиялар соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги тўғрисида

2025 йил 25 июнь куни Москва шаҳрида “SHARG AYOLI” жамоат фонди раиси Саодат Турсунбаева “Maxima” компанияси бош директори Константин Щипакин бошчилигидаги ихтирочилар гуруҳи вакиллари билан учрашув ўтказди.

Мазкур учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Инновацион Илғор Технологиялар Марказини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Томонлар мавжуд имкониятлар юзасидан ўзаро ахборот алмашдилар ҳамда белгиланган мақсадларга эришиш учун ҳамкорликда иш олиб борувчи мувофиқлаштирувчи орган тузиш юзасидан келишувга эришдилар.
Шунингдек, қуйидаги устувор йўналишлар бўйича инновацион технологиялар муҳокама этилди:
тирик хлорелла суспензиясини ишлаб чиқариш;
электрохимик активлаш технологияси (ЭХА);
антиоксидант хосил қилувчи сув ишлаб чиқариш;
дезинфекция учун махсус эритмалар тайёрлаш;
ўсимлик чиқиндиларидан органик ўғитлар олиш;
шунингдек, юқоридаги технологияларга асосланган ЭХА ускуналарини ишлаб чиқариш имкониятлари.

Учрашув якунлари бўйича тарафлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва амалий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича режаларни белгилаб олдилар.

Ҳуршида Мирсоатова

https://www.facebook.com/photo/?fbid=1067558332020248&set=a.438812011561553

Отправить комментарий

Возможно, вы пропустили