Сейчас загружается

Аҳолини соғломлаштириш соҳасида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий ҳамкорлиги.

2025 йил 18 июль куни Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги ННТларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган давлат грантлари танлови ғолибларига Сертификатлар топширилди.

Аҳолини бандлик билан таъминлаш, ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш, атроф-муҳит ва санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш, таълим, маданият ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, коррупцияга қарши курашиш каби йўналишлар бўйича давлат грантлари танлови ғолиблари аниқланди.

Ушбу танлов ғолибларидан бири -Халқаро аёллар жамоат фонди «Шарқ аёли» бўлди.

Грант лойиҳасининг номи: «Тошкент вилояти Бўстанлиқ туманида ижтимоий жиҳатдан ҳимояга муҳтож аҳоли соғломлашувига кўмаклашиш»

М. Мирсоатова

https://www.facebook.com/photo/?fbid=1083321123777302&set=a.438812011561553

Отправить комментарий

Возможно, вы пропустили