Сейчас загружается

Ижтимоий аҳамиятга эга грант лойиҳаси «Ўзбекистондаги заиф ҳолатдаги корейс диаспораси вакилларини қўллаб- қувватлаш»

Мазкур лойиҳа 2025 йилда “Sharq Ayoli Халқаро аёллар жамоат фонди ҳамда Халқаро хайрия фонди Good Neighbors International (GNI) ўртасида имзоланган Ҳамкорлик меморандуми доирасида амалга оширилмоқда.

Лойиҳа Тошкент вилояти ҳокимлиги, Республиканинг корейс диаспораси уюшмаси ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар кўмагида амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида қуйидаги ишлар бошланган:
1.Юқоричирчиқ тумани Гулистон колхозида яшаётган Ким Клавдиянинг ёнғин оқибатида йўқолган уйи ўрнида янги тўрт хонали модулли уй қурилиши бошланди.

2. Юқоричирчиқ тумани Гулистон колхозида жойлашган хусусий “Бегубор бахтли болалик” боғчасида таъмирлаш ишлари бошланди. Боғча раҳбари — Кан Римма.

3. Оққўрғон туманидаги 24-мактабни замонавий техник жиҳатдан жиҳозлаш ва босқичма боскич янги синфларни куриш ишлари режалаштирилган. Бу мактабда 38 нафар корейс миллатли ўқувчи таҳсил килмокда

М. Мирсоатова

https://www.facebook.com/photo/?fbid=1083844147058333&set=a.438812011561553

Отправить комментарий

Возможно, вы пропустили