SHARQ AYOLI Халқаро аёллар жамоат фонди Сизни туғилган кунингиз билан чин қалбдан табриклайди!
Сизнинг Ўзбекистонни иқтисодий барқарор, ижтимоий адолатли ва тинч давлат сифатида ривожлантиришга қаратилган олийжаноб мақсадларингизни юксак қадрлаймиз.
Хусусан, оилалар ва болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши, аёлларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, ўзбек аёлларининг халқаро майдондаги мавқеини ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатларингизга чуқур миннатдорчилик билдирамиз.
Сиз -кучли ирода ва кенг тафаккур соҳиби бўлган, халқни олдинга етаклай оладиган етук сиёсатчи ва эл раҳбарисиз.
Яратган Сизга бақувват саломатлик, узоқ умр, соғинч ва сабр, Ватан ва халқ манфаати йўлидаги олий миссиянгизни амалга оширишда буюк зафарлар тилаймиз!
Ҳурмат билан,
«SHARQ AYOLI» ХАЖ Фондининг асосчиси ва бошқарув раиси Саодат Турсунбоева
https://www.facebook.com/photo/?fbid=1087216596721088&set=a.438812011561553
Отправить комментарий