Сейчас загружается

SHARQ AYOLI ва БАА ўртасида аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик

Душанбе шаҳридаги Марказий Осиё иқтисодий форуми доирасида SHARQ AYOLI халқаро хотин-қизлар жамоат фонди раиси Саодат Турсунбаева ва WeMee аёллар экотизими ҳамда араб маркетплейси WEE.ae ҳаммуассиси Анастасия Ким ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Бундан аввал, 2023 йил март ойида Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган «Аёллар ва рақамли макон» номли Жаҳон аёллар саммитида SHARQ AYOLI фонди ва БАА Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ассоциацияси (раҳбари — Фарида Шайх) ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланган эди.

Х.Мирсоатова

https://www.facebook.com/photo/?fbid=1088679203241494&set=a.438812011561553

Отправить комментарий

Возможно, вы пропустили