2025 йил 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги ННТларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Халқаро аёллар жамоат фонди SHARQ AYOLIнинг грант лойиҳаси доирасида Фонд раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қибрай тумани марказий клиникасига бош шифокор, йўналишли мутахассис шифокорлар ва беморлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
1. Тақдим этилган рўйхат асосида беморларга моддий ёрдам кўрсатиш, даволаш ва жарроҳлик операцияларини амалга ошириш бўйича ёрдамни мониторинг қилиш;
2. SHARQ AYOLI Фонди томонидан қўшимча маблағлар жалб қилинган ҳолда Қибрай туманида 150 нафар 30+ аёллар учун Россияда ишлаб чиқарилган кўчма электроимпедансли компьютер маммографи орқали бепул маммоскрининг ўтказиш;
3. SHARQ AYOLI Фонд кушимча маблағлари ҳисобидан травматолог, жарроҳ ва офтальмологлар учун тажриба алмашиш дарсларини ташкил этиш.
М.Мирсоатова
https://www.facebook.com/photo/?fbid=1093244349451646&set=a.438812011561553
Отправить комментарий