Сейчас загружается

«Рақамли экология: мониторинг технологиялари» мавзусида давра суҳбати

2025 йил 20 сентябрь куни SHARQ AYOLI Халқаро аёллар жамоат фонди офисида, Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон менежерлар ассоциацияси ҳамкорлигида «Рақамли экология: мониторинг технологиялари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида профессор Бахтиёр Тоҳтаевич Қурбонов — физика-математика фанлари номзоди, география фанлари доктори — «Замонавий ахборот технологияларининг атроф-муҳит ҳолатини баҳолаш ва таҳлил қилишдаги роли ва аҳамияти» номли монографиясини тақдим этди.

Таъкидланишича, 1999 йилда профессор Қурбонов Ўзбекистон Кадастр ва картография институтига раҳбарлик қилган даврда Узбекистоннинг биринчи рақамли гидроэкологик харитасини яратиш бўйича Стартапни муваффақиятли амалга оширган.
Лойиҳа давлат-хусусий шериклик асосида, SHARQ AYOLI фондининг молиявий қўллаб-қувватлаши билан рўёбга чиқарилган.

Монографиянинг юксак аҳамиятини ўз маърузаларида Алишер Шайхов -Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маслаҳатчиси, SHARQ AYOLI фонди Василий кенгаши аъзоси ҳамда Одете Мушимпуа -Жаҳон банкининг Ўзбекистон ва Қирғизистондаги сув лойиҳалари раҳбари алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

М.Мирсоатова

https://www.facebook.com/photo/?fbid=1133934768715937&set=a.438812011561553

Отправить комментарий