2025 йил 19 сентябрда SHARQ AYOLI Халқаро аёллар Фонди Ўзбекистон Республикасида юридик шахсларнинг миллий скоринг стандартини жорий этишга қаратилган «SCORUZ — рақамли сунъий интеллект платформаси» Стартапи ишлаб чиқарувчилари ташаббусини қўллаб-қувватлади.
SCORUZ Стартапини амалга ошириш кредит хавфларини камайтириш, иқтисодиёт барқарорлигини ошириш, инвестицияларни рағбатлантириш ҳамда кичик ва ўрта бизнес ривожланишига хизмат қилади.
Ҳамкорлик доирасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланди, ишчи гуруҳ тузилди ва Стартапнинг доирасида соҳавий давлат органлари билан биргаликда пилот лойиҳалар ўтказиш кўзда тутилган. Кейинги қадам эса платформани кенг миқёсда жорий этиш учун давлат-хусусий шериклик ДХШ механизмларини ривожлантиришдан иборат бўлади.
SCORUZ Стартапи «Рақамли Ўзбекистон — 2030» давлат дастури доирасида амалга оширилмоқда.
М.Мирсоатова
https://www.facebook.com/photo/?fbid=1136948651747882&set=a.438812011561553
Отправить комментарий