Сейчас загружается

Ўзбекистоннинг ҳудудий нодавлат нотижорат ташкилотлари учун ўқув курслари

2025 йил 7 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистоннинг ҳудудий нодавлат нотижорат ташкилотлари учун ўқув курслари бўлиб ўтди.

Тадбир Горчаков жамғармаси ва “Россотрудничество”нинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилди.

Курсларнинг асосий мақсади- Ўзбекистон ҳудудларида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамкорлик салоҳиятини ошириш, грант лойиҳаларини тайёрлаш кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда амалий тажриба алмашишдан иборат бўлди.
Горчаков жамғармаси лойиҳалари раҳбари грант аризаларини тайёрлаш бўйича амалий тавсияларни тақдим этди.

Тадбир доирасида С.Атабаева томонидан «Шарқ аёли «Халқаро аёллар жамоат фондининг Горчаков жамғармаси билан ҳамкорлик тажрибасига бағишланган тақдимот эшитилди.

Курслар давомида иштирокчилар грант лойиҳаларини тайёрлашнинг замонавий ёндашувлари, халқаро ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари ва самарали коммуникация усуллари билан танишдилар.

М.Мирсоатова

https://www.facebook.com/photo/?fbid=1147023487407065&set=a.438812011561553

Отправить комментарий