Ҳурматли ҳамкасблар, ҳамкорлар ва дўстлар!
Бугун бизнинг азиз ва фахримиз бўлган «SHARQ AYOLI» Халқаро Аёллар Жамғармасига 26 ёшга тўлди!
Бу йиллар -илҳом, яратувчанлик ва ўз ишига бўлган чексиз муҳаббат йўлларидир.
Биз фахрланамизки, бу йўлда биз билан бирга бўлган ва қолаётган инсонлар бор -аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг салоҳиятини ривожлантириш, оилаларни мустаҳкамлаш ва жамиятга эзгулик олиб келиш бизнинг умумий мақсадимиздир.
Ҳар бирингизга меҳнатингиз, қўллаб-қувватлашингиз ва бизга бўлган ишонченгиз учун чин қалбдан миннатдорчилик билдирамиз!
Олдинда биз учун яна кўплаб ёрқин лойиҳалар, янги ғоялар ва бахтли тақдирларга ҳисса қўшиш имкониятлари кутмоқда.
✨ Оллоҳ таоло бизни эзгу ишларимизда мустахкамласин, янги ютуқларга илҳом бағишласин ва ҳар бир бошловимизга барака ато этсин!
Ҳар қадамимизда уйғунлик, эътиқод, муҳаббат ва ўзаро тушуниш ҳамроҳ бўлсин.
Миннатдорлик ва самимият билан,
«SHARQ AYOLI» Жамғармаси Бошқаруви


Отправить комментарий