2025 йил 2 ноябр куни Халқаро «Шарқ аёли» Халқаро аёллар фонди офисида «ИКТ соҳасида аёлларнинг роли ва иштирокига кўмаклашиш, аёлларни кибермаконда ҳимоя қилиш» мавзусида Ўзбекистон-Латвия Давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбир «Шарқ аёли» жамғармаси, Латвиянинг «Иқтисодий ҳамкорлик ва инвестициялар» ассотсияцияси (ESI.LV) ҳамда Ўзбекистон Менежерлар ассотсияцияси томонидан ташкил этилди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, CYBER PARK, «Ниҳол» ННТ, Тошкент давлат транспорт университети ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирнинг мақсади — ИКТ соҳасида аёлларнинг фаол иштирокини кенгайтириш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш ва тажриба алмашиш.
Тадбирни Тошкент Савдо-саноат палатаси раиси маслаҳатчиси ва Ўзбекистон Менежерлар ассотсияцияси бошқаруви раиси Алишер Эркинович Шайхов кириш сўзи билан очиб берди. ESI.LV бошқаруви аъзоси Белломи Иева Якобсоне ўз ташкилоти фаолияти ҳақида тақдимот ўтказди. Шунингдек, CYBER PARK директори Альберт Хамзин, «Ниҳол» ННТ раҳбари Ширин Рашидова , профессор ТГТУ Матлуба Хаджимухаметова ва бошқа иштирокчилар ўз фикр ва ташаббуслари билан ўртоқлашдилар.
Давра суҳбати якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик бошланганини маълум қилдилар.
Саодат Турсунбаева
https://www.facebook.com/photo/?fbid=1181898823919531&set=a.438812011561553



Отправить комментарий