2025 йил 26 ноябрь куни SHARQ AYOLI Фонди офисида Фонд ҳамда Good Neighbors International (Жанубий Корея) халқаро ташкилоти ҳамкорлигида амалга оширилаётган грант лойиҳаси ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Good Neighbors International менежери Жунгми Мун иштирок этди.
Томонлар Тошкент вилояти Оккурғон туманидаги 24-сонли давлат умумтаълим мактаби учун 240 ўқувчига мўлжалланган икки қаватли янги бино қурилиши бўйича амалга оширилган ишлар натижаларини муҳокама қилди.
Ушбу мактабда корейс диаспораси вакилларининг болалари ҳам таълим олишмоқда.
Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий ҳамкорлик тўғрисида”ги Қонуни доирасида Ўзбекистон Республикаси Мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда, Олий Мажлис Сенати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги кўмагида амалга оширилмоқда.
Лойиҳа мамлакатимиз қишлоқ мактабларини модернизация қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармон ва қарорларини амалга оширишда жамоатчилик ҳиссаси бўлиб хизмат қилади.
Лойиҳа бўйича ишлар ҳолати
Қурилиш учун зарур бўлган барча рухсатнома ва келишув ҳужжатларини олиш жараёнлари тўлиқ якунланди.
Ҳужжатларни расмийлаштиришда Оккурғон тумани ҳокимлиги Қурилиш бўлими фаол кўмак берди.
Қурилиш ишлари расман бошлаб юборилди.
Саодат Турсунбаева
SHARQ AYOLI Фонди раиси
Грант лойиҳаси раҳбари


Отправить комментарий