2025 йил 5 февраль куни “SHARQ AYOLI” Халқаро аёллар жамоат фонди офисида “Алабуга” махсус иқтисодий зонаси (Татаристон) бошқарув компанияси — АЖ “ОЭЗ ППТ «Алабуга»” вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Фонд компаниянинг «Ўзбекистон қишлоқ ёшларини Татаристонда касбий ўқитиш ва иш билан таъминлашга қаратилган “Алабуга Старт”» ижтимоий-иқтисодий дуал дастурини ривожлантириш ташаббусини қўллаб-қувватлади.
Учрашув давомида Фонднинг 2026 йил давлат дастури доирасида, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига мувофиқ “Маҳалла ва жамиятни ривожлантириш йили” деб эълон қилинган йилда амалга оширилаётган “Аёллар ташаббусларини қўллаб-қувватлашнинг универсал модели — «Аёллар старти: 360 имконият»” глобал лойиҳаси доирасида ҳамкорликнинг мумкин бўлган йўналишлари муҳокама қилинди.
Мазкур дастурни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идоралари билан ҳамкорликда режалаштирилган.
Музокаралар натижасида “Алабуга Старт” дастурини қишлоқ ёшларини касбий тайёрлаш ва уларни иш билан таъминлаш қисмида “Аёллар ташаббусларини қўллаб-қувватлашнинг универсал модели — 360 имконият” глобал лойиҳаси таркибига киритиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.
Касбий таълим Татаристондаги давлат ўрта махсус таълим муассасалари базасида кундузги шаклда, “Алабуга” махсус иқтисодий зонасида параллел равишда иш билан таъминлаш имконияти билан амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
Саодат Турсунбоева

Отправить комментарий