Сейчас загружается

Самарқанд вилоятида хотин-қизларнинг электрон тижорат соҳасидаги билимларини ошириш дастурларини ривожланиши

2024 йил 17-20 декабрь кунлари «Шарқ аёли» халқаро аёллар жамоат фонди ва Ўзбекистон менежерлар ассоциацияси USAIDнинг бизнесни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси кўмагида Бухоро вилоятининг бешта туманларидан келган аёллар учун бир қатор ҳудудий семинарларни ташкил этди.

Семинарлар «Замонавий бизнесда аёллар — барқарор ривожланиш асоси» лойиҳаси доирасида икки кунлик ўқув семинарлари иштирокчиларини танлаб олиш мақсадида ўтказилди.

Самарқанд вилоятининг чекка ҳудудларида жойлашган: Самарқанд, Оқдарё, Тойлоқ, Иштихон туманларида ўтказилган семинарларда ўз бизнесини очиш истагида бўлган хотин-қизлар ва тадбиркор аёллардан 1106 нафари иштирок этдилар.

Таъкидлаш жоизки, танлов натижасида 1007 нафар аёл режалаштирилган икки кунлик ўқув семинарлари рўйхатига киритилган, ушбу семинар -электрон тижорат асослари, молиявий саводхонлик, сунъий интеллект ресурсларидан фойдаланиш қобилияти бўйича маҳорат дарслари, савдо майдончалари ва бозорлари билан танишиш, робот конструктори ёрдамида онлайн-дўконлар ва веб-сайтларни қандай яратиш, молиявий банк ҳақида умумий маълумотларни  ўз ичига олади.

Маҳорат дарсларни тренерлари —  малакали мутахассислар  ва халқаро экспертлардир.
Сертификатлар бериладиган  ўқув семинарларини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ва бошқалар томонидан амалга оширилаётган рақамли иқтисодиётда  хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва уларни иш билан таъминлаш давлат дастурига муносиб ҳисса бўлади.

Хуршида Мирсоатова

https://www.facebook.com/photo/?fbid=936107711831978&set=a.438812011561553 // https://www.facebook.com/www.silkway.uz/

Отправить комментарий

Возможно, вы пропустили