Сейчас загружается

SHARQ AYOLI — Душанбе шаҳридаги Марказий Осиё иқтисодий форумида

22 июль куни Душанбе шаҳрида илк бор Марказий Осиё халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтди.

Халқаро хотин-қизлар жамоат фонди SHARQ AYOLI асосчиси ва раиси Саодат Турсунбаева аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш мавзусидаги сессияда спикер сифатида қатнашди. Сессия модератори — Wildberries компанияси асосчиси Татьяна Ким бўлди.

Фонднинг «Аёл ва рақамли иқтисодиёт» лойиҳаси доирасида 5000 дан зиёд аёллар электрон тижорат, сунъий интеллект, киберхавфсизлик, маркетплейслар билан ишлаш ва онлайн-дўконлар яратиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлди.

Саодат Турсунбаева Марказий Осиёда аёллар учун рақамли тадбиркорликни давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.

Х.Мирсоатова

https://www.facebook.com/photo/?fbid=1088672686575479&set=a.438812011561553

Отправить комментарий

Возможно, вы пропустили