Бизнинг Фонд — бу шунчаки ташкилот эмас. Бу — муҳаббат, меҳр ва фидокорликка тўла жонли жамоа. Бу ерда нурли қалбга эга, эзгу мақсадга ишонадиган, юракдан хизмат қиладиган инсонлар жамланган.
Биз учун ҳамкорлик — фақат расмий келишув эмас. Биз инсонлар билан самимият, ҳурмат ва ўзаро ёрдам асосида бирга ишлаймиз. Чунки ишонч ва ички ҳис туйғуси -ҳар қандай шартномадан муҳимроқ, деб биламиз.
Ҳар бир инсоннинг ҳаёти бетакрор. Кимдир илҳом бағишлайди, кимдир ўз тажрибаси билан руҳлантиради. Ана шу ҳаётий қиссалар ва юракдан келган ишлар Фондимизни кучли ва таъсирли ташкилотга айлантирди.
25 йилдан буён амалга оширилаётган лойиҳаларимиз — бу вақтинча эмас, балки ҳаётда ўз ўрнини топган, йиллар давомида давом этаётган дастурлардир.
Масалан:
«Ўзбекистон Буюк Ипак йўлида» (2009 йилдан),
«21-асрда рақамли форматдаги Ўзбекистон» (2010 йилдан),
«Аёл ва рақамли иқтисодиёт» (2019 йилдан),
«Ёрқин нигоҳ» (2014 йилдан),
«Онкология касалликларини олдини олиш» (2009 йилдан),
«Маҳкумларга психологик ёрдам» (2017 йилдан) ва бошқалар.
Бундай ишларни якка ҳолда амалга ошириш мумкин эмас. Шунинг учун мен биз билан бирга бўлган барча дўстларимиз, ҳамкорларимиз ва ихлосмандларимизга қалбимдан миннатдорчилик билдираман.
Яратган ҳаммамизга янги эшиклар очсин! Келинг, биргаликда юртимиз — севимли Ўзбекистонимиз учун манфаатли ишларни давом эттирайлик!
Эҳтиром билан,
Саодат Турсунбоева
Фонднинг асосчиси
https://www.facebook.com/photo/?fbid=1093253302784084&set=a.438812011561553
Отправить комментарий