Сейчас загружается

SHARQ AYOLI Жамғармаси ветеранлари

2025 йил 3 ноябр куни SHARQ AYOLI Жамғармаси офисида Жамғарманинг маърифий-таълимий лойиҳаси -«21 аср ўқитувчиси» (2012–2016 йиллар) муаллифи ва донори Богданова Светлана Михайловна билан учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу Лойиҳа Светлана Михайловна томонидан Президентнинг 2012 йил 28 майдаги ПП-1761-сонли Қарорида белгиланган инновацион технологиялар ва жаҳон тажрибасини жорий этиш, ўқитувчининг маънавий камолотини оширишга қаратилган очиқ дарсларни ташкил этиш, педагогик маҳорати йўналишида тажриба алмашиш вазифаларини амалий рўёбга чиқариш доирасида ишлаб чиқилган.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти мактаб ўқитувчилари учун дарслар Ўзбекистон Республикаси Таълим вазирлиги кўмагида ўтказилган бўлиб, 2014 йилда Лойиҳа Т.Н. Қори-Ниёзий номидаги ЎзПедагогика илмий-тадқиқот институтида муваффақиятли экспертизадан ўтган.

С.Турсунбоева

Отправить комментарий