Сейчас загружается

Давлат, ННТ ва тижорат синергияси: 2026 йил — «Маҳалла ва жамиятни ривожлантириш йили»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2026 йил «Маҳалла ва жамиятни ривожлантириш йили» деб эълон қилинди. Бу фуқаролик жамиятининг ҳар бир институти учун ўз жамоалари ҳаётида янада фаол иштирок этиш ва маҳаллий даражада ижобий ўзгаришларни биргаликда яратиш учун ноёб имкониятдир.

Бугун нодавлат нотижорат ташкилотлари — бу шунчаки тузилмалар эмас, балки ғоя ва ташаббусларга бой бирлашган жамиятлардир. Таълим, соғлиқни сақлаш, оилавий лойиҳалар, маданий ташаббуслар — ҳар бир ННТ лойиҳаси умумий тараққиётга қўшилган муҳим ҳиссадир.

Давлат, фуқаролик жамияти ва тадбиркорларнинг синергияси юкори самарани яратади: ННТларнинг ғоя ва ресурслари давлат салоҳияти билан уйғунлашиб, халқаро грантлар ҳамда тадбиркорлар қўллаб-қувватлаши молиявий барқарорликни таъминлайди.

26 йиллик тажрибага эга бўлган «Sharq ayoli» Халқаро аёллар жамоат фонди ушбу трансформация жараёнларида фаол иштирок этиб келмоқда. Биз хотин-қизлар учун IT соҳасидаги дастурларни амалга оширмоқдамиз, гендер тенгликни илгари сурмоқдамиз, қишлоқ мактабларини модернизация қилиш ва маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантиришни қўллаб-қувватламоқдамиз. Ҳар бир лойиҳа ортида — ҳақиқий инсонлар, уларнинг муваффақиятлари, қувончи ва ҳаётий қиссалари турибди.

Фаол фуқаролик позициясини ривожлантириш ҳаётнинг янги сифатини -очиқ, замонавий ва инсонга йўналтирилган жамиятни шакллантиради.

2026 йилда биз нодавлат ташкилотлар давлат билан бир жамоа бўлиб, Ўзбекистонда ҳар бир оила ва ҳар бир инсон учун фаровонлик имкониятларини яратиш йўлида ҳаракат қиламиз.

Бизнинг шиоримиз:
«Бирга келажакни яратимиз — бирга кучлимиз!»

Саодат Турсунбаева,
«Sharq ayoli» Фонди раиси

https://www.facebook.com/www.silkway.uz/posts/pfbid034HHFDg3MJW2VSe7u7Rgy8EMX3Hxw9ZbzkhVhevk3S33zj8iMbT6Gu7ydUXgnL77Zl

Отправить комментарий