«Шарқ аёли» Халқаро аёллар жамоат фонди Ўзбекистон Республикасининг етакчи маданият ходими, филолог ва жамоат арбоби Юсупова Гулруҳ Насруллаевнани 70-ёшли юбилейи муносабати билан чин қалбдан муборакбод этади!
Гулруҳ Насруллаевна — Самарқанд давлат университетининг рус филологияси факультети битирувчиси. Меҳнат фаолиятини ўқитувчи сифатида бошлаган, кейинчалик АПК шаҳар касаба уюшмаси қўмитаси раиси ўринбосари, Самарқанд вилояти ҳокимияти Маданият бошқармасининг кадрлар бўлими ҳамда умумий бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган.
1989 йилдан бошлаб ўз ташаббуси билан «Давлат тили тўғрисида»-ги Қонунни тарғиб этиш билан фаол шуғулланиб келмоқда. Самарқанд вилоятининг чекка ҳудудларини ҳам қамраб олган ҳолда ўзбек тилини ўрганиш, иш юритиш ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича курслар ташкил этган.
У қатор жамоат ташкилотларининг асосчиси ва раҳбари ҳисобланади:
«Меҳрдод» ассоциацияси (2000 й.), Маданият ва санъат ходимлари «Эъзоз» ассоциацияси (2017 й.),
«Умрбокий мерос» нодавлат нотижорат ташкилоти — маданият ва санъатни тарғиб қилиш маркази (2004 йилдан).
Шунингдек, миниатюра ва хаттотлик мактабларини ташкил этган.
Гулруҳ Насруллаевна — ёзувчи-прозаик, таржимон, Халқаро ёзувчилар ассоциацияси аъзоси, «Турон» академияси доценти, доимо инсонларга ёрдам беришга тайёр фаол жамоат арбобидир.
Юсупова «Ватанга вафо ва садок,ат» хамда ЮНЕСКОнинг «Хизмат курсатган Маориф Арбоби» кукрак нишонлари билан мукофотланган.
Сизга мустаҳкам соғлиқ, тугамас ғайрат-шижоат, ижодий илҳом, фаровонлик ва жамият ҳамда маданият равнақи йўлида янги ютуқлар тилаймиз!
Аллоҳ таоло Сизга ижодда узоқ умр ато этсин!
Ҳурмат билан,
С.Турсунбоева
«Шарк аёли» ХАЖ Фондининг раиси


Отправить комментарий