“Sharq Ayoli” Фонднинг чет элдаги хамкори ушбу таббирда “Замонавий уруғ тозалаш жихозлари ва ишлаб чиқаришни юқори сифатли уруғлик билан таъминлаш” мавзусидаги маърузага чиқди. А.Ксенофонтов – Кимбрия (Дания) компаниясининг Жанубий Россиядаги вакиллиги директори ва “ТОРГДКВ” ташкилотининг таъсисчиси.
26-май 2017 йилда “Sharq Ayoli” ХАЖФ ва “ТОРГДКВ” ташкилоти ўртасида ҳамкорлик тўгрисида битим тузилган. Ҳамкорликнинг йўналиши: “Қишлоқ ҳўжалиги учун инновациялар”.
Муҳтарам Президентимиз томонидан қишлоқ хўжалиги фанига қаратаётган эътиборлари ва унинг ривожланиши ҳамда бутун дунё мамлакатлари миқиёсига кўтариш бўйича бир қатор имкониятлар бермоқда.
2017-йилнинг ўзида биргина соя экинини республикамизда етиштириш бўйича “2017-2021 йилларда республикада соя экини экишни ва соя дони етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “2017-2021 йилларда республикада соя экини экишни ва соя дони етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорлари яққол мисолдир. Шу боисдан бутун дунёда соя етиштирувчи етук мамлакатлар олимларининг илмий тажрибаларини ўрганиш, улар билан ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти билан биргаликда 15-16 декабрь кунлари Тошкент давлат аграр университетида “Ўзбекистонда соя етиштириш агротехнологияси ва қайта ишлашни янада ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади
Конференция Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 14 мартдаги ПҚ-2832-сонли “2017-2021 йилларда республикада соя экини экишни ва соя дони етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси доирасида республикада амалга оширилган тадбирлар натижаларини умумлаштириш, жаҳон олимлари ва амалиётчиларининг соя етиштириш борасидаги тажрибаларини ўрганишга бағишланди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги олий ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси ФА институтлари, Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ учун Қуруқ минтақаларда изланиш олиб борувчи Халқаро қишлоқ хўжалиги маркази “ИКАРДА” ташкилоти, В.С.Пустовойта номидаги Бутун Россия мойли экинлар илмий-тадқиқот институти, Россиянинг “СОКО” “Соевый комплекс” компанияси, Соя, маккажўхори ва кунгабоқар уруғларини ишлаб чиқариш миллий ассоциацияси, Сербия дала ва сабзавот экинлари институти, ФАО ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази вилоят бўлимлари, –“Ўзпахтаёғ” АЖ тизимидаги ёғ-мой корхоналари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, олим ва мутахассислар (200 киши) иштирок этдишди.
Иштирокчилар икки кун мобайнида республикамиз фермер хўжаликларида соя селекцияси ва уруғчилиги, ўсимликлар генофондидан фойдаланиш, соя етиштириш жараёнидаги агротадбирларни такомиллаштириш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, янги турдаги ўғитларни ишлаб чиқариш ва амалиётда қўллаш, касаллик ва зараркунандаларига қарши уйғунлашган кураш чоралари, соя ҳосили ўрим-йиғимини ташкил этиш, маҳсулотларни қайта ишлаш технологиялари ва уни такомиллаштириш истиқболлари бўйича илмий-тадқиқотлар натижалари атрофлича муҳокама қилиниб, соҳадаги мавжуд муаммоларини бартараф этиш юзасидан тавсиялар ва келгусидаги вазифаларни белгилаб олишди.
Конференция иштирокчилари учун Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази кўргазмалар залида тизимдаги илмий-тадқиқот муассасаларининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишланмалари кўргазмаси ташкил этилди.
Кўргазмада илмий-тадқиқот муассасалари томонидан чорвачилик, пахтачилик, лалмикор дехқончилик, ипакчилик, мева-сабзавот, дон ва дуккакли экинлар ва қишлоқ хўжалигининг бошқа соҳаларида яратилган илмий ишланмалар билан конференция иштирокчилари танишдилар.
Taдбир якунидa кoнфeрeнция резоляцияси қaбул қилинди.
Конференция доирасида Республикада соя етишитириш ҳажми ва маҳсулот сифатини ошириш, ҳосилдорликни юксалтириш учун соя уруғчилигини илмий асосда йўлга қўйиш, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда соя навларини яратиш, танлаш ва жойлаштириш, соя навларини парваришлашнинг интенсив ва тежамкор агротехнологияларини ишлаб чиқиш юзасидан илмий тадқиқотлар кўламини ошириш мақсадида хорижий давлатларнинг (Россия Федерацияси, Сербия давлатлари, Ҳалқаро илмий марказлар) илғор компаниялари билан хамкорликда ишлаш юзасидан келишиб олинди.
Конференция якунида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш Маркази Бош директори Ш.Ж.Тешаев конференция якунлари бўйича ахборот берди.
Конференция баёни
2017 йил 15 декабрь Қибрай тумани
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти, Тошкент давлат аграр университети,
“Ўзпахтаёғ” АЖ ҳамкорлигида ўтказилган “Ўзбекистонда соя етиштириш агротехнологияси ва қайта ишлашни янада ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияси
БАЁНИ
Раислик қилди: Б.Халиков | – Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Бош директори ўринбосари |
Иштирок этганлар: | Ш.Ж.Тешаев -Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Бош директори, М.Салихов–“Ўзпахтаёғ” АЖ раиси, В.М.Лукомец –В.С.Пустовойт номидаги Бутун Россия мойли экинлар илмий–тадқиқот институти директори,О.М.Ширинян-“Соевый комплекс “СОКО” компанияси президенти,К.Н.Тодерич— Қурғоқчил минтақаларда тадқиқотлар ўтказиш халқаро маркази “ИКАРДА” мутахассиси, И.А.Лобач–Соя, маккажўхори ва кунгабоқар уруғларини ишлаб чиқариш миллий ассоциация президенти, V.Djukic – Сербия дала ва сабзавот экинлари институти катта илмий ходими, А.Нурбеков–ФАО ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси лойиҳа раҳбари,А.Ксенофонтов -Кимбрия (Дания) компаниясининг Жанубий Россиядаги вакиллиги директори, В.Л.Махонин–“Соевый комплекс “СОКО” компанияси илмий ишлар бўйича президент ўринбосари.Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги олий ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси ФА институтлари раҳбарлари, вилоят хокимларининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази аппарати ва вилоят бўлимлари, “Ўзпахтаёғ” АЖ тизимидаги ёғ-мой корхоналари, фермер хўжаликлари раҳбарлари (рўйхат бўйича 206 киши) |
“Ўзбекистонда соя етиштириш агротехнологияси ва қайта ишлашни янада ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияси маърузалари муҳокамаси
(Ш.Тешаев, Б.Халиков, В.Лукомец, О.Ширинян, К.Тодерич, И.Лобач, V.Djukic, А.Нурбеков, А.Ксенофонтов, В.Махонин, Д.Ёрматова, М.Абзалов, О.Зуфаров, Р.Сидиков, Ш.Тешаев).
Раис – “Ўзбекистонда соя етиштириш агротехнологияси ва қайта ишлашни янада ривожлантириш истиқболлари”мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияси асосидаги йиғилишни очиш учун сўзни Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Бош директори, профессор Ш.Тешаевга берди.
Ш.Тешаев – Муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 7 февралдаги фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”да иқтисодиётни янада ривожлантириш ҳамда либераллаштиришга оид чора-тадбирлар юзасидан тўлиқ тўхталиб ўтиб, ишлаб-чиқариш тармоқларини, хусусан кўп тармоқли фермер ҳўжаликлар салмоғи кўпаяётганлиги, қишлоқларга замонавий технологияларни олиб кириш, чет эл инвестицияларини айнан қишлоқларга йўналтиришни йўлга қўйиш орқали соҳа модернизация ва диверсификация қилинаётганлиги, мамлакатимизда ноанъанавий экинлар етиштириш кўламининг кенгаётганлиги, жумладан жорий йилдан бошлаб мамлакатда соя етиштиришни кенгайтиришга катта эътибор қаратилаётганлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, соя чорвачилик ва паррандачилик учун тўйимли озуқа манбаи бўлиши билан бирга, қишлоқ хўжалик экинлари бошоқли дон, ғўза, маккажўхори сабзавотларининг ҳамма турлари учун энг яхши ўтмишдош экинлиги, дони таркибидаги гўшт, сут, тухум каби энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари билан тенглаша оладиган таркибида 28-52 фоиз оқсил, 18-27 фоиз экологик тоза ўсимлик мойи, кўплаб минерал тузларни, дармондориларни сақлаши билан алоҳида аҳамият касб этиши, озиқ-овқат маҳсулотлари сифатида соя сути, соя уни, соя твороги-тофу, соя пишлоғи, соя қатиғи ва ёғсизлантирилган соя унидан- соя изолятидан маҳсус технологиялар асосида: сояли гўшт кубиклари, гуляш, юмалоқланган қийма, сояли гўшт лахмлари каби махсулотлар тайёрлаш мумкинлиги тўғрисида атрофлича тўхталди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 14 мартдаги ПҚ-2832-сонли “2017-2021 йилларда республикада соя экини экишни ва соя дони етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соячиликни ташкил этиш ҳамда 24 июлдаги ПҚ-3144-сонли “ПҚ-2832-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги” қарори билан тўлдирилиши, республикамизда соя етиштиришни ривожлантиришга асос бўлиб хизмат қилади ва натижада республикамизда соя экин майдонлари 2017 йилда жами 26975 гектарни ташкил қилиб, шундан 8000 гектари асосий ва 18975 гектари такрорий экин сифатида экилди.
Кейинги йилда асосий экин сифатида 11000 гектар майдога ва такрорий экин сифатида 19150 гектарга соя экилади. Кейинги йилларда ҳам соя майдонлари ортиб бориб, 2021 йилда асосий майдога 17300 гектарда, такрорий экин сифатида 20000 гектарда соя экилади.
Жорий йилда республикада соя етиштирувчи 3510 та фермер хўжаликлари ёғ-мой корхоналари билан шартнома тузишиб, 13643 тонна соя дони олинди ва ҳосилдорлик 16 центнерни ташкил этди.
Мазкур қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида соя етиштириш агротехнологиясини ўрганиш ва республиканинг иқлим шароитига мос келадиган соя уруғлиги билан таъминлаш мақсадида Бразилия ва Россиянинг Краснодар ўлкасига бир гуруҳ олим ва мутахассислар юборилди.
Олим ва мутахассисларнинг хулосасига кўра, “Ўзпахтаёғ” АЖ томонидан Россиянинг Краснодар ўлкасидан 6 ҳил навдаги жами 840 тонна, “АгроМК” МЧЖ томонидан Сербия давлатидан пилот лойиҳаси бўйича 2 ҳил навдаги 60 тонна соя уруғлиги олиб келинди. Уруғликлар фермер хўжаликларига етказиб берилди ва уларга жами 10,7 млрд сўмлик бўнак маблағлари ажратилди.
Соҳа олимлари ва мутахассислари иштирокида туманлар кесимида соя навларини жойлаштириш, агротехник тадбирларини ўтказиш бўйича илмий ва амалий семинарлар ўтказилди. Фермерларга соя етиштириш агротехникаси бўйича тавсиянома ва агротехник тадбирларни ўтказиш бўйича хафталик қўлланмалар етказиб берилди. Бундан ташқари, “Ўзпахтаёғ” АЖ тизимидаги ҳар бир корхонага соя етиштириш агротехникаси бўйича илмий ходимлар бириктирилди.
Россия Федерациясининг «Соевий комплекс» компаниясининг олим ва мутахассислари республикага 3 марта ташриф буюришиб, жойларда соя экишдан то ҳосилни йиғиб олишгача бўлган даврда агротехник тадбирлар олиб борилишини боскичма-боскич ўрганишиб, фермер хўжаликлари иштирокида семинар йиғилишларини ўтказишди.
Соя илдизида азот тўпловчи туганаклар ҳосил қилувчи биопрепарат (риазот) ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича Фанлар академиясининг Микробиология институти билан ҳамкорликда ишлар олиб борилди.
Жорий йилнинг март ойида соҳа олимлари ва мутахассисларидан иборат Республика ишчи гуруҳи ҳудудларнинг соя етиштириш имкониятларини ўрганиб, 54 та туманда соя етиштириш мумкин эканлиги тўғрисида тавсия беришди.
Аммо, жойларда соя навларини жойлаштириш тўғрисидаги вилоятлар ва туман хокимларининг қарорларига асосан асосий майдонларда 114 та, такрорий майдонларга 120 та туманларда соя экилди. Аксарият ҳолларда туман хокимликлари унумдорлиги паст, сув таъминоти оғир ва шартли суғориладиган (захирадаги) майдонларни ажратиши туфайли соядан паст ҳосил олинди.
Жумладан Андижон вилоятида -12 центнер, Наманган вилоятида -15 центнер, Тошкент вилоятида -11 центнер, Қашқадарё вилоятида -15 центнер, Хоразм вилоятида -15 центнер, Сирдарё вилоятида -15 центнер ҳосилдорликка эришилди.
Экиш ишлари кечикиши ва ўз вақтида суғорилмаганлиги сабабли жами 3732 гектар майдондаги уруғнинг бир қисми унуб чиқмади ва яна бир қисми фойдали харорат етарли бўлмаганлиги натижасида пишиб етилмади.
Айниқса такрорий майдондан Олтинкўл, Қўрғонтепа (“Андижон ёг-мой”), Вобкент, Ғиждувон, Шофрикон, Когон (“Когон ёг экстракция” АЖ), Кармана, Хатирчи (“Ванғози Агроэкспорт” MЧЖ)), Сирдарё, Гулистон (“Гулистон экстракт ёғ”), Оққўрғон, Янгийўл (“Янгийўл ёғ-мой”), Бекобод, Бўка (“Тошкент ёғ-мой комбинати”), Қўшкўпир, Шовот, Хонқа, Янгибозор (Урганч ёғ-мой”) туманларида атиги 1,5-2 центнердан ҳосил олишди.
Соя парваришида агротехник тадбирларни ўз муддатида ва сифатли ўтказган фермер хўжаликлари 20-35 центнергача ҳосил олишга эришди. Масалан, Бухоро туманидаги “Арбоб Ботир” ва “Саидмухаммадали” фермер хўжаликлари — 23 центнер, Вобкент туманидаги “Бодомча ИРР” фермер хўжалиги — 22 центнер, Тўрақўрғон туманидаги “Махмуджон” фермер хўжалиги — 33 центнер, Ўртачирчиқ туманидаги “Шонли шараф” фермер хўжалиги — 35 центнер, Янгибозор туманидаги “Хоразм фахри” фермер хўжалиги эса 35 центнерлик ҳосилдорликка эришган.
Ш.Тешаев ўз нутқини 2017 йилда соя етиштиришда йўл қўйилган хато ва камчиликларни келгусида такрорламаслик, 2018 йилда соя етиштиришни илмий асосланган тавсиялар асосида, ҳудудларнинг тупроқ иқлим шароитидан келиб чиқиб, интенсив технологиялар қўллашга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги тўғрисидаги фикрлари билан якунлади.
Анжуманда В.С.Пустовойт номидаги Бутун Россия мойли экинлар ИТИ директори, академик В.М.Лукомец, “Соевый комплекс “СОКО” компанияси президенти О.М.Ширинян, Қурғоқчил минтақаларда тадқиқотлар ўтказиш халқаро маркази “ИКАРДА” мутахассиси К.Н.Тодерич, Соя, маккажўхори ва кунгабоқар уруғларини ишлаб чиқариш миллий ассоциация президенти И.А.Лобач, Сербия дала ва сабзавот экинлари институти катта илмий ходими V.Djukic, Кимбрия (Дания) компаниясининг Жанубий Россиядаги вакиллиги директори А.Ксенофонтов, “Соевый комплекс “СОКО” компанияси илмий ишлар бўйича президент ўринбосари В.Л.Махонин, ФАО ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходими А.Нурбеков, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, экология ва табиатни муҳофаза қилиш кафедраси профессори Д.Ёрматова, “Ўзпахтаёғ” АЖ бошқарма бошлиғи О.Зуфаров, Дон ва дуккакли экинлар ИТИ директори Р.Сиддиқовлар томонидан мазмунли маърузалар ўқиб эшитилди.
Шунингдек, конференция иши тушликдан сўнг ва 16 декабрь куни қуйидаги секциялар бўйича ўз ишини давом эттирди:
-“Соя ўсимлиги селекцияси ва уруғчилиги, ўсимликлар генофондидан фойдаланиш масалалари” (раис-Б.Халиков);
-“Соя етиштириш агротехнологиялари, касаллик ва зараркунандаларига қарши уйғунлашган кураш чоралари” (раис-Р.Сиддиков);
— “Соя навларининг ўрим-йиғимини ташкил этиш, маҳсулотларни қайта ишлаш технологиялари ва уни такомиллаштириш истиқболлари” (раис-О.Зуфаров) секциялари.
“Ўзбекистонда соя етиштириш агротехнологияси ва қайта ишлашни янада ривожлантириш истиқболлари”мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияси иштирокичлари, маърузалар ва муҳокамалар якунлари билан
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 14 мартдаги ПҚ-2832-сонли “2017-2021 йилларда республикада соя экини экишни ва соя дони етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”гиқарорининг ижроси доирасида республикада амалга оширилиган тадбирлар натижаларини умумлаштириш, жаҳон олимлари ва амалиётчиларининг соя етиштириш борасидаги тажрибаларини ўрганиш мақсадида ташкил қилинган“Ўзбекистонда соя етиштириш агротехнологияси ва қайта ишлашни янада ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ишида сўзга чиққан хорижий ва маҳаллий олим ва мутахассисларининг маърузалари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Республикада соя етишитириш ҳажми ва маҳсулот сифатини ошириш, ҳосилдорликни юксалтириш учун соя уруғчилигини илмий асосда йўлга қўйиш, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда соя навларини яратиш, танлаш ва жойлаштириш, соя навларини парваришлашнинг интенсив ва тежамкор агротехнологияларини ишлаб чиқиш юзасидан илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш муҳим вазифалар қаторида эътироф этилсин.
3. Республикада соя экинини экиш ва жойлаштириш мақсадида вилоят ва туман ҳокимлари, ер кадастр худудий бўлимлари, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари назорати остида фермер хўжаликларга 5 гектардан 10 гектаргача бўлган яхлит майдонлар ажартиш ҳамда сояни балл бонитети юқори бўлган унумдор, сув таъминоти яхши бўлган майдонларга жойлаштириш тавсия берилсин.
4. Соя экинини ўз муддатларида экиш, белгиланган агротехник тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш учун “Ўзпахтаёғ” АЖ корхоналари билан соя экувчи фермерлар ўртасида тузилган шартнома шартларига асосан ажратилган бўнак маблағларини фермер хўжаликларига хизмат қилувчи Банклар томонидан ўз вақтида таъминлаш вазифаси юклатилсин. Ушбу маблағларни ўз муддатида етиб боришини таъминлаш бўйича жавобгарлик ва уни назорат қилиш “Ўзпахтаёғ” АЖ корхоналари вилоятлардаги худудий бўлимлари зиммасига юклатилсин. Ажратилган бўнак маблағларидан ўз йўналишида мақсадли фойдаланишини назорат қилиш, вилоятлар ва туманларнинг хуқуқни мухофаза қилувчи органлар зиммасига юклатиш таклифи маъқуллансин.
5. Илғор соя етиштирувчи мамлакатлар тажрибаси асосида гектаридан 450-500 минг туп қўчат қалинлигини сақлаш мақсадида соя экишни 60 см.ли қўшқатор сеялкаларини яратиш ҳамда замонавий пневматик соя экиш сеялкаларини республикада ишлаб чиқариш ҳамда уларни сотиб олиш йирик фермер хўжаликларига етказиб бериш “Ўзагротехсервис” АЖ ва “Ўзпахтаёғ” АЖ зиммасига хавола этилсин.
6. Республикада соя экинидан юқори ва режада кўзланган ҳосилни олиш учун вилоятларда ва туманларда соя етиштириш агротехнологияларини тўғри ташкил этиш бўйича соячилик кенгашлари ташкил этилсин. Ушбу ташкил этиладиган кенгашларнинг асосий вазифаси соя экилгандан то ўриб йиғиштириб олингунгача бўлган барча агротехник тадбирларни хар хафтада мухокама этиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб бориш вазифаси юклатилсин.
7. Соя уруғчилик тизимини тўғри йўлга қўйиш мақсадида республиканинг барча вилоятларида хар бир туманларида 1 ёки 2 тадан соя уруғчилигини етиштириш бўйича уруғчилик фермер хўжаликлари ташкил этилсин. Уруғчилик фермер хўжаликлари ташкил этишда тендер танлови асосида уруғчилик хўжаликларини ташкил этиш белгилаб қўйилсин. Тендер танлови учун жавобгарлик вилоят ва туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари раҳбарлари зиммасига юклатиш таклифи маъқуллансин.
8. Уруғлик ва моддий ресурслар таъминоти, фермер хўжаликлари, қайта ишлаш корхоналари ва бошқа иштирокчилардан иборат иқтисодий асосланган ҳудудий агрокластерларни ташкил этиш таклифи маъқуллансин.
9. Республикамизнинг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда соя навларини илмий асосланган ҳолда тупроқ унумдорлиги яхши балл банитети юқори бўлган, сув таъминоти етарли бўлган ҳудудларга жойлаштириш, ҳудудлар шароитини инобатга олиб, уларни белгиланган муддатларда экиш ишларини якунлаш, бунда экишдан олдин уруғларга инокулянт препаратлар билан ишлов бериш, юқори унумли пневматик сеялкалардан фойдаланиш, соя уруғларини тупроқнинг 3-5 см қатламига тушишини таъминлаш, сояни парвариш қилишда қатор ораларига биринчи ишлов бериш ишларини уруғлар 70-80 фоиз униб чиққанда амалга ошириш, дастлабки озиқлантириш ишларини соя униб чиққанидан 25-27 кун ўтгандан сўнг ўтказиш, суғориш ишларини тупроқ ва иқлим шароитларни инобатга олган ҳолда 4-5 марта ўтказиш, касаллик ва зараркунандаларга, бегона ўтларга қарши кураш ишларини тизимли ташкил этиш, умумий ҳосилининг 90-95 фоизи пишиб етилганида, донининг намлиги 16 фоизни ташкил этганда ўрим-йиғим ишларига киришиш, бажарилиши лозим бўлган барча агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилсин.
10. Республикада сояни етиштириш бўйича хорижий давлатларнинг (Россия Федерацияси, Сербия давлатлари, Ҳалқаро илмий марказлар) илғор компанияларнинг, маҳаллий илмий муассасаларнинг малакали мутахасислари ва олимларини жалб қилган ҳолда фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари иштирокида ҳудудий кўргазмали илмий-амалий ўқув семинарларни мунтазам ўтказиб бориш орқали ишлаб чиқарувчиларнинг билим ва кўникмаларини оширишга чуқур ёндашилсин.
11. Соҳа олимлари илмий изланишлари ва илғор тажрибалар асосида тайёрланган илмий-амалий тавсияларни мунтазам чоп қилиш ва соя етиштирувчи фермер хўжаликлари, сояни қайта ишловчи корхоналар ҳамда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи субъектларга етказиб беришга эътибор қаратилсин.
12. Соя етиштирувчи фермер хўжаликларига нефт маҳсулотлари, минерал ўғитлар етказиб бериш, сув ресурслари билан барқарор таъминлаш, “Ўзпахтаёғ” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан ўз вақтида бўнаклар ажратиш соя этиштиришни ривожлантиришдаги муҳим масалалар қаторида эътироф қилинсин.
13. Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти ва унинг ҳудудий илмий тажриба станцияларида экиладиган барча соя навларини синовданўтказиш учун экспериментал дала тажрибаларини олиб бориш, бунда навларнинг худудлар тупроқ иқлим шароитларига мослиги ва асосий хамда такрорий экин сифатида соя экиш учун мақбул экиш муддатларини ишлаб чиқиш талаб этилади. Ушбу тадқиқотлар “ЎзПахта ёғ” АЖ ҳудудий корхоналари томонидан молиялаштириш бўйича таклифлари маъқуллансин.
14. “ЎзПахтаёғ” АЖ ва унинг ҳудудий корхоналари мутахасисларини (жами 26 нафар) ҳамда соҳа олимларини (жами 13 нафар) Россия Федерациясининг тегишли илмий тадқиқот институтларига ва уруғчилик компанияларида малака оширишлари бўйича таклифига розилик берилсин.
15. Россия Федерациясида малака ошириб келган мутахасислар ва олимлар томонидан соя етиштирувчи фермер хўжаликлари раҳбарларини малакасини ошириш учун мунтазам равишда ўқув-амалий семинарлари ташкил этишни “ЎзПахтаёғ” АЖ томонидан амалга ошириш белгилансин.
16. Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институтида Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари мутахасислари ва соҳанинг етук олимлари иштирокида “Дала куни” семинарини 2018 йил август ойида ўтказиш бўйича таклифи маъқуллансин.
Отправить комментарий