Зангиота туманидаги 32-умумтаълим мактабида тумандаги барча мактаблар директорлари, рус тили ва инглиз тили фани ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасаларининг раҳбарлари иштирокида «Шарқ аёли» Халқаро аёллар жамоат фонди ташаббуси билан халқаро илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Россия Федерациясидан ташриф буюрган мутахассислар таълим соҳасининг энг илғор тажрибалари билан ўртоқлашиб, ўқувчи ёшларнинг робототехника ва ахборот технологияларига бўлган қизиқишларини ошириш борасида методик кўмак кўрсатдилар.
Отправить комментарий