2024 йил 11-15 сентябрь кунлари «Шарқ аёли» халқаро аёллар жамоат фонди ва Ўзбекистон менежерлар ассоциацияси USAIDнинг бизнесни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси кўмагида Бухоро вилоятининг бешта туманларидан келган аёллар учун бир қатор ҳудудий семинарларни ташкил этди.
Семинарлар «Замонавий бизнесда аёллар — барқарор ривожланиш асоси» лойиҳаси доирасида икки кунлик ўқув семинарлари иштирокчиларини танлаб олиш мақсадида ўтказилди.
Бухоро вилоятининг чекка ҳудудларида жойлашган: Жондор, Ғиждувон, Бухоро, Ромитан ва Когон туманларида ўтказилган семинарларда ўз бизнесини очиш истагида бўлган хотин-қизлар ва тадбиркор аёллардан 1256 нафари иштирок этдилар.
Таъкидлаш жоизки, танлов натижасида 1005 нафар аёл режалаштирилган икки кунлик ўқув семинарлари рўйхатига киритилган, ушбу семинар-электрон тижорат асослари, молиявий саводхонлик, сунъий интеллект ресурсларидан фойдаланиш қобилияти бўйича маҳорат дарслари, савдо майдончалари ва бозорлари билан танишиш, робот конструктори ёрдамида онлайн-дўконлар ва веб-сайтларни қандай яратиш, молиявий банк ҳақида умумий маълумотларни ўз ичига олади.
Маҳорат дарсларни тренерлари — малакали мутахассислар ва халқаро экспертлардир.
Сертификатлар бериладиган ўқув семинарларини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ва бошқалар
томонидан амалга оширилаётган рақамли иқтисодиётда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва уларни иш билан таъминлаш давлат дастурига муносиб ҳисса бўлади.
Саодат Турсунбоева жамғарма раиси.
https://www.facebook.com/photo?fbid=936108341831915&set=a.438812011561553 // https://www.facebook.com/www.silkway.uz/
Отправить комментарий