Сейчас загружается

Ўзбекистон аҳолисини соғломлаштиришда суфий тиббиёти ва аюрведа усуллари

2025 йил 15 февраль куни SHARQ AYOLI ХАЖ Фондининг офисида Тошкент тиббиёт академиясининг реабилитология, халқ табобати ва жисмоний маданият кафедраси (медицинская реабилитация ва спорт тиббиёти) билан ҳамкорликда “Суфий тиббиёти ва аюрведа усулларини аҳоли соғломлаштиришда амалий қўллаш” ўзбек-ҳинд лойиҳасини бошлаш бўйича муҳокама бўлиб ўтди.

Ҳиндистон томонидан мазкур муҳокамада етакчи кардиолог-аёрувед шифокор доктор Ананд Кумар Трипатхи иштирок этди.

Ўзбекистон томонидан Дилором Турсунова — етакчи аллерголог шифокор, Фонднинг «Суфий тиббиётини ўрганиш» лойиҳаси раҳбари иштирок этди.

Лойиҳани амалга ошириш босқичлари профессор Адибахон Усмонхўжаева – ТТА Реабилитология кафедраси мудири, “Реабилитология ва спорт тиббиёти” фанидан монотематик комиссия раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ГМУ консультант-реабилитологи билан муҳокама қилинди.

Саодат Турсунбаева

Отправить комментарий

Возможно, вы пропустили