Сейчас загружается

ННТнинг маҳкумларни психологик мослашувидаги иштироки

25 февраль 2025 йилда SHARQ AYOLI ХАЖ Фонди офисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ДИН бошқармаси билан 2025-2026 йиллар давомида 21-аёллар колонияси, 24-ўсмирлар колонияси ва Тошкент вилояти Биринчи минтақавий маркази Марказий тергов изоляторида психологик тадбирлар ўтказиш режаси имзоланди.
Мавзу: «Жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг психологик мослашуви».
Тадбирларнинг шакллари: гуруҳли ва якка тартибдаги машғулотлар – тренинглар, маърузалар, психодиагностик тест синовлари.
2018 йилдан буён ушбу тадбирлар SHARQ AYOLI жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ДИН бошқармаси ўртасида имзоланган Меморандумлар доирасида ҳафталик асосда мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ДИН бошқармасининг катта психологи Улуғбек Фармонов билан келгуси ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Колонияларда SHARQ AYOLI фондининг «МЕҲР» лойиҳасининг психологлари иш олиб бормоқда.

Фақат 2024 йилнинг ўзида 183 та учрашув ўтказилиб, 3280 нафар инсон қамраб олинди.

Саодат Турсунбоева

https://www.facebook.com/photo/?fbid=980707524038663&set=a.438812011561553

Отправить комментарий

Возможно, вы пропустили