SHARQ AYOLI Халқаро аёллар жамоат фондининг жамоаси
таъсисчи ва раиси Саодат Турсунбаевани 70-ёшга тўлиши билан самимий муборакбод этади!
Сизга ўзингиздек қолишингизни тилаймиз –иймонли , меценат, руҳан кучли, жасур, креатив фикрлайдиган, ватанпарвар, илҳомлантирувчи, адолатли ва ўз ишига сидқидилдан берилган инсон бўлиб қолинг!
Сизнинг касбий фаолиятингиз, Тошкент Политехника университетинг физик- мухандислик факультетини тамомлаганингиздан сўнг, қуйидагиларни ўз ичига олади: Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Электроника институтидаги меҳнат фаолияти, МИКОНД заводида технолог сифатидаги фаолият, Махсус конструкторлик бюросида ҳарбий асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш бўйича муҳандис-ишлаб чиқарувчи сифатидаги иш тажрибаси, Финанс ва инновацион компанияларда илмий ишланмаларни тижоратлаштириш ва интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича етакчи мутахассис сифатидаги фаолияти.
Бу кўп қиррали тажриба жамоани шакллантириш ва бизнинг аёллар ташкилотимизни муваффақиятли ривожлантириш учун мустаҳкам асос бўлди.
Сизнинг раҳбарлигингиз остида:
— SHARQ AYOLI фонди фаолиятининг шаффофлик индекси бўйича ТОП-20 ННТга кирди.
— «Гендер бўйича энг фаол ННТ» давлат номинацияси ғолиби бўлди.
— Дунё бўйлаб 25 мамлакат билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди.
Тан олиш ва мукофотлар:
2007 йилда UNESCO халқаро ташкилоти Сизни «Марказий Осиёнинг машҳур 7 аёли» рўйхатига киритди.
«Шуҳрат» давлат медали билан тақдирланган.
«Мўътабар аёл», «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги», «Ўзбекистон мустақиллигининг йиллиги» кўкрак нишонлари соҳибаси.
Халқаро даражада кўплаб мукофотлар ва дипломлар соҳибаси.
Илм-фан ва таълим ривожига қўшган ҳиссангиз учун Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Тарих институти ва Ўзбекистон Миллий университетининг фахрий профессори этиб сайлангансиз.
Сизга узоқ ва бахтли ҳаёт тилаймиз!
SHARQ AYOLI фонди жамоаси
https://www.facebook.com/photo/?fbid=982133570562725&set=a.438812011561553
Отправить комментарий