Сейчас загружается

Раҳима Ҳодиевна Аминова – Ўзбекистоннинг асл фарзанди

Раҳима Ҳодиевна Аминова – Ўзбекистон тарихшунослигидаги энг муҳим шахслардан бири. Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги, тарих фанлари доктори, профессор сифатида бутун умрини қишлоқ хўжалиги тарихи ва аёлларнинг жамиятдаги ролига бағишлаган инсон..

Раҳима Ҳодиевнанинг ишлари Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт жараёнларини ўрганишда фундаментал аҳамиятга эга бўлиб, бугунги кун тадқиқотчилари учун ҳам муҳим манба ҳисобланади.

Совет даврида, илмий муҳит асосан эркаклар ҳукмронлигида бўлган вақтда, Раҳима Аминова ўзларининг чуқур билими, касбига садоқати ва истеъдоди билан эътирофга сазовор бўлдилар.

Уларнинг илмий фаолияти қуйидаги мавзуларни қамраб олган:

Турли тарихий даврларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг ривожланиши

Аёлларнинг республикадаги ижтимоий мавқеини таҳлил қилувчи гендер тадқиқотлари

Раҳима Ҳодиевна фақат тарихни ўрганиш билан чекланиб қолмасдан, уни оммалаштиришга ҳам катта ҳисса қўшган олима аёл .. Куплаб дарсликлар, монографиялар ва илмий ишлар яратилишида фаол иштирок этганганлар.

Энг муҳим илмий ишлариларидан бири :

«Ўзбекистон ССР тарихи: тўрт жилдлик» – Ўзбекистоннинг асосий ривожланиш босқичларини ёритган жамоавий тадқиқот.

«Ҳужум» ўзбек аёллари тақдирларида» – жамиятдаги ижтимоий ўзгаришларда аёлларнинг роли ҳақида тадқиқот.

«Совет Ўзбекистони аёллари» – аёлларнинг жамият ва иқтисодиёт ривожига қўшган ҳиссасини таҳлил қилувчи илмий ишлар.

Раҳима Ҳодиевна Аминованинг илмий мероси бугунги кунда ҳам долзарб. Уларнинг қишлоқ хўжалиги тарихи бўйича тадқиқотлари ҳозирги аграр сиёсати ва ривожланиш стратегиялари учун муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, гендер тенглиги борасидаги ишлари бугунги кунда ҳам аёлларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашда қўлланилмоқда.

Шахсий хотиралар

Менинг отам, машҳур уруғчилик олимларидан бири бўлган Отабоев Ғофур Отабоевич, ўз вақтида қишлоқ хўжалиги тарихи бўйича ишлар юзасидан Раҳима Ҳодиевна билан ҳамкорлик қилганлар.

Отам доимо Раҳима Ҳодиевна юксак илмий поклик, камтарлик ва ўз касбига чексиз садоқат билан яшаётган шахс сифатида ўрнак қилиб кўрсатардилар. Раҳима Ҳодиевнанинг илмий баҳслари, тадқиқотларга бўлган ёндашуви ва аёллар илм-фанда юқори марраларга эришиши мумкинлигини амалда кўрсатганлари бизга катта сабоқ бўлиб қолган.

Халқаро эътирофга келсак

Раҳима Ҳодиевна фақат Ўзбекистонда эмас, балки халқаро миқёсда ҳам тан олинган олималардан бири эди. Уларнинг ишлари собиқ СССР мамлакатлари, жумладан, Россия ва Марказий Осиёдаги тарихчилар томонидан ўрганилган.

Раҳима Ҳодиевнанинг ҳаёт йўли –турт фарзанднинг меҳрибон онаси, иқтидор , меҳнатсеварлик ва касбга садоқат орқали аёлларнинг илм ва тарихдаги ўрнини кучайтириш мумкинлигини кўрсатувчи ёрқин мисолдир.

Раҳима Ҳодиевна нафақат илм-фанга беқиёс ҳисса қўшган, балки юзлаб ёш тадқиқотчи қизларга илҳом бағишлаган, аёллар ҳам илмий муҳитда юксак мавқега эга бўлиши мумкинлигини амалда исботлаган инсон..

Саодат Турсунбоева
SHARQ AYOLI Фонди раиси

Отправить комментарий

Возможно, вы пропустили