2025 йил 15 май куни Қозон шаҳрида «Россия – Ислом дунёси» Халқаро иқтисодий форуми доирасидаги «Аёллар нигоҳида» сессиясида Ўзбекистоннинг SHARQ AYOLI Халқаро аёллар жамоат фонди (раҳбари Саодат Турсунбаева) ва Татаристон Республикаси Давлат Кенгаши ҳузуридаги депутат аёллар уюшмаси «Мэрхэмет–Меҳр-шафқат» (раҳбари Алсу Набиева) ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.
Томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилиш ниятидалар:
— жамиятда аёлларнинг мақомини ошириш, уларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётдаги ролини кучайтиришга кўмаклашиш;
— инсонпарварлик алоқаларини ривожлантириш, маърифий ва хайрия фаолиятини амалга оширишда аёл етакчилар ва аёллар бирлашмаларини бирлаштириш;
— оила институтини мустаҳкамлаш, сифатли таълим ва замонавий соғлиқни сақлашни ривожлантириш.
М. Мирсоатова
+ ВИДЕО: https://www.facebook.com/www.silkway.uz/videos/717131840663932
Отправить комментарий