«SHARQ AYOLI» Халқаро аёллар жамоат фонди номидан туғилган кунингиз билан табриклаймиз!
Сиз жамиятимизда муҳим ижтимоий масалаларни ҳал этиш, аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг фаоллигини ошириш борасида фаол меҳнат қилиб келаётган, ўз ишига сидқидилдан ёндашадиган фидойи ва масъулиятли раҳбар сифатида катта ҳурматга сазоворсиз.
Фондимизда Ижтимоий масалалар департаменти раҳбари сифатида кўрсатаётган ташаббускорлик ва самарали меҳнатингиз жамоамиз учун ибрат намунасидир.
Пискент туманидаги Бандлик бошқармаси раҳбари, Бош Вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири, шунингдек, ҳоким ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари сифатида орттирган бой тажриба ва билимларингиз Фондимиз фаолиятига янги руҳ ва қадрият бағишлаб келмоқда.
Сизга бардавом сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, доимий барака ва янада улкан муваффақиятлар тилаймиз. Барча эзгу ният ва орзуларингиз амалга ошсин!
Ҳурмат билан,
«SHARQ AYOLI» ХАЖФ жамоаси
Отправить комментарий