2025 йил 26 май куни Тошкент вилояти Пискент туманида “Қишлоқ аёллари учун сунъий интеллект ва электрон тижорат” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир, “Sharq ayoli» Халқаро аёллар жамоат фонди, Ўзбекистон Менежерлар Ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида, рақамли ТВC BANK молиявий кўмагида ўтказилди.
Семинарда 101нафар фаол тадбиркор аёллар ҳамда ўз бизнесини бошлаш истагидаги иштирокчилар қатнашди.
Семинар давомида иштирокчилар замонавий рақамли кўникмаларни эгалладилар. Онлайн дўконлар яратиш, ижтимоий тармоқлар орқали савдо юритиш, шунингдек,
-сунъий интеллект технологиялари ёрдамида маркетинг юритиш,
— ТВС BANK томонидан имтиёзли кредитлар олиш,
— Any.market.uz — халқаро савдо майдончаси, онлайн-дўконлар яратиш ва маҳсулотларни
сотиш,
— Hovli.uz — маркетплейс, маҳсулотларни жойлаш ва сотиш бўйича маълумот берилди.
М.Мирсоатова
https://www.facebook.com/photo/?fbid=1045796697529745&set=a.438812011561553
на https://www.facebook.com/www.silkway.uz/
Отправить комментарий