Сейчас загружается

ЎЗБЕК ФУТБОЛЧИЛАРИ ЗАФАРИ

(Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатига илк бор йўлланма олгани ва 2025 йил 10 июнда Қатар устидан қозонган ғалабаси муносабати билан бағишланади.)

Сиз олдин бордингиз — умид билан,
Юракда ишонч, кўзда порлоқ нур.
Ғалабангиз бўлди элга рамз,
Ёшларга, келажакка йўл ва фурсат — улуғ нур!

Қатар устидан -зафар ва шон,
Майдонда -жасорат, ғайрат ва ор.
Ўзбекистон овози тинимсиз янграб,
Дунё тан олди: бизда бор ифтихор!

Сиз — Ватан шарафини кўтардингиз,
Жаҳонга узатдингиз миллий руҳ.
Биз сизнинг меҳнатингиздан фахрланамиз,

Бу зафар — эл учун катта туҳфа, улкан юз.

Ташаккур, қаҳрамонлар!
Сизга янги зафарлар, соғлик ва куч,
Ёрқин мақсадлар ва катта чемпионатларга етишишни тилаймиз!

Ифтихор ва самимий эҳтиром билан,
аёллар ташкилоти SHARQ AYOLI ❤️❤️

#SHARQAYOLI #Ўзбекистон #футбол #Ғалаба #УзбекистанФутбол #Qatar2025 #WorldCup2026

Отправить комментарий

Возможно, вы пропустили