Сейчас загружается

«BRICS Charity» халқаро лойиҳаси доирасида … Ҳамкорлик меморандумини имзоланди.

2025 йил 19 июнь куни Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида SHARQ AYOLI жамоат фонди «BRICS Charity» халқаро лойиҳаси доирасида гуманитар ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш тўғрисидаги Ҳамкорлик меморандумини имзолади.

«BRICS Charity» лойиҳаси — БРИКС давлатлари ва улардан ташқари ҳудудларда барқарор ривожланиш, давлатлар ўртасидаги мулоқот ҳамда ижтимоий, таълим, маданият ва технология соҳаларида амалий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилувчи очиқ гуманитар платформадир./ BRICS Charity
brics-charity.org и t.me/s/bricscharity_official

Меморандумнинг мақсади — қуйидаги йўналишлардаги ташаббусларни биргаликда илгари суришдан иборат:
халқаро гуманитар доирада ижтимоий ва хайрия ёрдамини ривожлантириш;
ижтимоий соҳалар ва жамоат ташаббусларига илғор рақамли ечимларни жорий этиш;
билим, малака ва инновациялар алмашинуви учун барқарор каналларни шакллантириш;
турли давлатлар ташкилотлари ва жамоалари ўртасида қўшма жамоат, илмий ва маданий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;
халқаро шерикликни мустаҳкамлаш.

Саодат Турсунбоева

https://www.facebook.com/photo/?fbid=1061736639269084&set=a.438812011561553

Отправить комментарий

Возможно, вы пропустили