Сейчас загружается

«SHARQ AYOLI» Халқаро аёллар жамоат фондида ижтимоий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва бошқаришда квант физикаси асосларидан фойдаланиш

Бизнинг Фонд ижтимоий ташаббусларни амалга оширишда инновацион ёндашувларни жорий этмоқда. Бундай янгича ёндашувлардан бири -квант физикаси принципларини қўллаш бўлиб, у нафақат тафаккурнинг метафораси сифатида, балки лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва бошқаришда амалиётдаги асос сифатида хизмат қилмоқда.

Мен лойиҳаларни бошқариш борасидаги ўз тажрибамни Фонд фаолиятида қўллаб келмоқдаман. 1977 йилда Тошкент политехника институтининг Физика-мухандислик факультетини тамомлаб, Ўзбекистон Фанлар академияси Электроника илмий-тадқиқот институтида муҳандис, “ОНИКС” ишлаб чиқариш бирлашмасида технолог, шунингдек п/я 5208 махсус конструкторлик бюросида янги электрон ускуналарни яратиш ва жорий этиш билан шуғулланган ишлаб чиқарувчи сифатида фаолият юритганман.

Нима учун айнан квант физикаси?

Квант физикаси инсоният олдида реалликнинг янги тушунчасини очиб беради:
Ҳар бир нарса аниқ танлов қилинмагунча ноаниқ ҳолатда бўлади;
Бир вақтнинг ўзида бир нечта ҳолатлар мавжуд бўлиши мумкин (суперпозиция);
Оламдаги барча нарса энергия ва ахборот даражасида ўзаро боғланган;
Ҳатто кичик ўзгариш ҳам квант сакрашига (прорыв) олиб келиши мумкин.
“SHARQ AYOLI” Фонди ушбу принциплар асосида бошқарувнинг янги маданиятини шакллантирмоқда. Унда мослашувчанлик, боғлиқлик ва ижодкорлик барқарорликнинг ажралмас қисмидир.

Фонд амалиётида квант принципларини қўллаш:

1. Суперпозиция принципи
Ҳар бир аёл бир вақтнинг ўзида она, тадбиркор, жамоа етакчиси ва тадқиқотчи бўлиши мумкин.
Фонд лойиҳалари иштирокчиларнинг турли роллари ва истеъдодларини рўёбга чиқариш учун кўп даражали имкониятлар яратади.

2. Ноаниқлик принципи
Хусусан ўзгарувчан шароитларда келажакни аниқ башорат қилиб бўлмайди. “SHARQ AYOLI” Фондимизнинг дастурлари мослашувчан лойиҳа режалаштириш, модулли таълим блоклари ва сценарийга асосланган стратегияни ўз ичига олади.

3. Боғлиқлик (квант боғлиқлик) принципи
Дастур иштирокчилари ва Фонд ҳамкорлари ўртасидаги алоқа — ўзаро кучайтирувчи тизимдир. “Квант ишчи гуруҳлари” ташкил этилади, бу ерда билим, энергия ва ресурслар горизонтал алоқалар орқали эркин алмашинади.

4. Квант сакраши (прорыв)
Ижтимоий ва иқтисодий ўзгаришлар фақат босқичма-босқич ҳаракатларни эмас, балки тезкор сакрашларни ҳам талаб қилади. Фонд бундай “квант прорыв”ларни аёллар ва ёшлар стартапларини қўллаб-қувватлаш ҳамда акселераторлар орқали рағбатлантиради.

Саодат Турсунбоева
Фонд раиси,
Физик-мухандис

https://www.facebook.com/photo/?fbid=1078931617549586&set=a.438812011561553

Отправить комментарий

Возможно, вы пропустили