Сейчас загружается

«Sharq Ayoli» жамғармасининг грант лойиҳаси доирасида инсонпарварлик ёрдами

2025 йил 24 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ННТларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва SHARQ AYOLI жамғармасининг грант лойиҳаси доирасида лойиҳа ишчи гуруҳи Тошкент вилояти Чиноз тумани фуқароси Р.Йўлдашеванинг соғлиғи ҳолати бўйича мониторинг ўтказди. У моддий ёрдам билан қўллаб-қувватланмоқда.

Аввалига Р.Йўлдашева жарроҳлик амалиётига муҳтож эди, бироқ унга операция қилиш учун қондаги гемоглобин даражаси барқарор равишда паст (44 бирлик) эди. У Республика гематология марказига йўналтирилиб, у ерда даволаниш курси учун маблағ тўланди ва натижада гемоглобин даражаси 100 бирликка кўтарилди.

2025 йил 26 август куни бемор Республика онкология марказига ётқизилиб, у ерда унга муваффақиятли жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Ҳозирги вақтда у уй шароитида шифокорлар назоратида даволанишни давом эттирмоқда.

Р.Йўлдашева ўзини яхши ҳис қилаётгани, яшашга бўлган иштиёқи ортиб боргани қайд этилди. Кейинки босқичда уни реабилитациядан ўтиш учун соғломлаштириш оромгоҳларидан бирига юбориш режалаштирилган.

М.Мирсоатова

https://www.facebook.com/photo/?fbid=1137514695024611&set=a.438812011561553

Отправить комментарий