Сейчас загружается

Қурилишда инновациялар — янги ҳамкорлик лойиҳаси

2025 йил 9 октябрь куни Москвадаги UTECH компанияси бош офисида SHARQ AYOLI Халқаро аёллар жамоат фонди асосчиси Саодат Турсунбоева ва Россиянинг етакчи замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиси UTECH компанияси Вице-президенти Наринэ Саркисянц ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги қўмитаси ҳамкорлигида давлат-хусусий шериклик доирасида амалга оширилиши режалаштирилаётган янги «Қурилишда инновациялар» лойиҳасини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Лойиҳа давлат-хусусий шериклик асосида қурилишда илғор технологияларни жорий этишни мақсад қилади.

SHARQ AYOLI Фонди 2009 йилдан буён Ўзбекистон путур еткизмийдиган назорат жамияти (ЎзОНК) фаолияти билан хамкорлик келмоқда. Ушбу платформа техник диагностика ва назорат соҳасида етакчи мутахассисларни бирлаштиради.

М.Мирсоатова

https://www.facebook.com/photo/?fbid=1151223773653703&set=a.438812011561553

Отправить комментарий