2025 йил 15 октябрь куни SHARQ AYOLI – Woman of East жамғармаси “Ёшлар Паруси” халқаро лойиҳаси якунларига бағишланган конференцияда иштирок этди.
Лойиҳа Германиянинг ННТ — CHE Sozio kulturelle initiative Erfurt томонидан, Ўзбекистондаги ҳамкор ташкилотлар — “Юксак Салоҳият”, “Экомактаб”, Ўзбекистон Волонтёрлар Ассоциацияси билан ҳамкорликда, Европа Иттифоқи маблағлари асосида амалга оширилди.
Конференцияда Европанинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Кучқаров Дониёр кириш сўзи билан чиқиш қилди.
“Ёшлар Паруси” лойиҳасининг миссияси – қонунчилик, экология ва демократия соҳаларида норасмий таълимни қўллаб-қувватлаш, тренерлар тармоғини яратиш орқали ушбу соҳаларда билим ва кўникмаларни оширишдан иборат.
Лойиҳа доирасида 48 нафар тренер Германияда тайёрлов курсларидан ўтди.
Сайёра Атабаева
https://www.facebook.com/photo/?fbid=1155122676597146&set=a.438812011561553
Отправить комментарий