2025 йил 16 октябрь куни Тошкент шахрида “SHARQ AYOLI” жамғармаси Ўзбекистон-Озарбайжон Дўстлик жамияти тузилганлигига 30 йил тўлиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда иштирок этди.
“SHARQ AYOLI” жамғармаси 2004 йилдан бери Ўзбекистон-Озарбайжон Дўстлик жамияти Бошқаруви аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.
Ушбу йиллар мобайнида жамғарма Озарбайжоннинг аёллар ташкилотлари, илм-фан намояндалари ва тадбиркор аёллари билан жамоатчилик алоқаларини ривожлантириб келмоқда.
Масалан, жамғарма ва Озарбайжон аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш Ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланган.
Мазкур Меморандум доирасида электрон тижоратни ривожлантириш, тажриба алмашиш мақсадида амалий семинарлар ва қўшма тадбирлар ўтказилмоқда.
Ҳозирги пайтда сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда ўқув семинарларини ташкил этиш режалаштирилган.
Саодат Турсунбоева
https://www.facebook.com/photo/?fbid=1155146449928102&set=a.438812011561553
Отправить комментарий