Сейчас загружается

«Ўзбекистон Ватандоши» лойиҳа: Уч авлод учрашуви

2025 йил 14 ноябр куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида «Уч авлод учрашуви» номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Ушбу тадбирнинг ташаббускорларидан бири SHARQ AYOLI Халқаро аёллар фондининг «Ўзбекистон Ватандоши» Маърифий-тарбияий лойиҳаси бўлди.

Лойиҳа раҳбари Саид Анварович Хабиров тадбирнинг мақсадлари — маънавий ва маданий қадриятларни мустаҳкамлаш, анъаналарни сақлаш ва ҳаёт тажрибасини ёш авлодга етказишдан иборатлигини таъкидлади. У авлодлар ўртасидаги мулоқот, билим ва тажриба алмашиш, шунингдек, Ўзбекистон тарихи ва маданий меросига ҳурмат руҳини тарбиялаш муҳимлигини қайд этди.

Унинг сўзларига кўра, бундай учрашувлар ватанпарварлик, ижтимоий масъулият ҳиссини шакллантиришга ёрдам беради ва турли ёшдагилар ўртасида ўзаро тушунишни мустаҳкамлайди. Саид Анварович шуни ҳам изҳор қилдики, «Ўзбекистон ватандоши» Лойиҳаси талабалар, ўқитувчилар ва жамоат арбобларини бирлаштирувчи бундай ташаббусларни мунтазам ўтказиш учун майдончага айланишига умид қилади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Вазирлиги марказий ветеранлар кенгаши, ИИВ ветеранлари кенгаши ва ИИВ офицерлари ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари иштирок этди.

М.Мирсоатова

Отправить комментарий