Тадбирда Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан давлат идоралари, парламентлар ва суд тизими вакиллари, фуқаролик жамияти, ёшлар ташкилотлари ҳамда халқаро ҳамкорлар бир жойга жамланди.
Мулоқотимизда аёллар олдидаги тизимли тўсиқларни бартараф этиш, улар учун имкониятларни кенгайтириш, глобал ва минтақавий мажбуриятлар доирасида янги ечимлар топиш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашувда қуйидаги масалаларга алоҳида этибор қаратилди:
• аёлларнинг адолатга етиб боришига ҳалақит бераётган тизимли муаммоларни аниқлашга;
• камситишни бартараф этишга қаратилган ҳуқуқий ислоҳотларни илгари суришга;
• адлия тизимини янада очиқ ва гендерга сезгир қилишга;
• ёшларнинг фикри ва ташаббусларини эшитиш.
Учрашув — минтақамизда аёлларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, уларнинг адолатга тенг кириш имкониятларини кенгайтириш йўлида яна бир муҳим қадам бўлди.
Саодат Турсунбоева



Отправить комментарий