“Шарқ аёли” Халқаро аёллар жамоат фонди Янги йил муносабати билан Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшовчи 500 нафар болага байрам совғаларини 🎁🎄 йўллади.
Ушбу хайрия акцияси Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Ҳокимлиги ҳамда туман Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда, Истат Камалова раҳбарлигида амалга оширилмоқда.
Бу эзгу ташаббус болаларни қўллаб-қувватлаш, уларга табассум улашиш 😊, қалбларини қувонч ва ишончга тўлдириш, шунингдек жамиятимизда меҳр-шафқат, ғамхўрлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш муҳитини янада мустаҳкамлашга қаратилган.
✨ Янги йил ҳар бир хонадонга тинчлик, мустаҳкам соғлиқ, бахт ва фаровонлик олиб келсин! 🎄🌟
Болалар кулгуси ҳамиша янграб турсин! 🎄✨✨🎄
Янги йил билан! 🎄✨
Х.Мирсоатова

Отправить комментарий