2025 йил 30 декабрь куни «МЕҲР» ижтимоий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ДИНга қарашли Тошкент вилоятида жойлашган 24-сонли ўсмирлар тарбия колонияси тарбияланувчиларига 170 та янги йил совғалари топширилди.
Лойиҳа раҳбари Замира Садикова ёшларни Янги йил билан табриклаб, уларга руҳий барқарорлик, ўз кучига ишонч ва ёруғ келажак тилади.
«МЕҲР» лойиҳаси 2018 йилдан буён ИИВ ДИН ва » Шарқ аёли » Халқаро аёллар жамоат фонди ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми асосида амалга оширилиб, ўсмирларни психологик қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Саодат Турсунбоева



Отправить комментарий