Сейчас загружается

Ўзбекистон тарихида илк бор: ННОлар янги мактаб биносини қуришни амалга оширмоқда

«Шарқ аёли» Халқаро жамоат фонди Жанубий Кореянинг Good Neighbors International жамғармаси билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Оққўрғон туманининг 24-сонли давлат умумтаълим мактаби учун 240 ўқувчига мўлжалланган янги ўқув корпусини қуриш бўйича ижтимоий аҳамиятга эга грант лойиҳасини амалга оширишни давом эттирмоқда.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон учун мисли кўрилмаган аҳамиятга эга бўлиб, илк бор нодавлат нотижорат ташкилотлар (ННОлар) тўлиқ қувватли мактаб биносини қуришда ташаббускор ва ижрочи сифатида иштирок этмоқда.
Қурилиш лойиҳаси қишлоқ ҳудудларидаги ўқувчилар учун замонавий ва қулай таълим шароитларини яратишга қаратилган бўлиб, Ўзбекистон ННОларининг таълим тизимини барқарор ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш сифатини оширишга қўшаётган салмоқли ҳиссасидир.

Саодат Турсунбоева

https://www.facebook.com/www.silkway.uz/posts/pfbid0pD9t7tXXMA3WecLGMBjLorktDaVeQYNWgzCGdpRStJoUZJx9MaFHF54yZXAS64s5l

Отправить комментарий