SHARQ AYOLI ва Good Neighbors International жамғармалари Тошкент вилояти Урта-Чирчик туманидаги «Гулистан» МФЙда истиқомат қилувчи Ким Клавдия учун янги 4 хонали коттеж уйи қурилишини якунламоқда.
Янги уй ёнғин оқибатида тўлиқ ёниб кетган турар жой ўрнида барпо этилмоқда.
Қурилиш ишлари ижтимоий эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган «Ўзбекистондаги корейс диаспорасининг ижтимоий ҳимояга муҳтож вакилларига ёрдам» номли грант лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.
Ушбу лойиҳа нодавлат нотижорат ташкилотларининг самарали ҳамкорлиги ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳаёт сифатини яхшилашга қўшилаётган муносиб ҳиссасининг яққол намунасидир.
Саодат Турсунбоева

Отправить комментарий