Сейчас загружается

Халқаро ҳамкорлик

2026 йил 5 январь куни «Sharq ayoli» жамғармаси офисида Шарқий Хитой педагогика университети (Шанхай шаҳри, Хитой) аспиранти Жун Чжэнь билан учрашув бўлиб ўтди.

У сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва мамлакат трансформациясига бағишланган илмий тадқиқот олиб бормоқда.

Учрашув давомида Марказий Осиё мамлакатларида гендер соҳасидаги ўзгаришлар, хусусан, аёллар бандлиги, олий таълимга кириш имкониятлари ҳамда профессионал аёллар тармоқларининг жамиятдаги ўрни муҳокама қилинди.

«Sharq ayoli» жамғармаси 2020 йилда Биринчи умуммиллий «Гендер фаоли» — «Гендер фаоли» танловида ғолиб бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) томонидан гендер тенглигини таъминлаш борасида энг фаол нодавлат нотижорат ташкилот сифатида диплом билан тақдирланган.

Саодат Турсунбаева

Отправить комментарий