Сейчас загружается

Тазия …

SHARQ AYOLI Халқаро аёллар жамоат фонди жамоаси Маълумот узатиш тармоқлари ўзаро ҳамкорлик маркази TAS-X директори — Ғуломова Зулфияхон Паттахкамаловнанинг бевақт вафоти муносабати билан марҳуманинг оила аъзоларига, яқинларига ҳамда бутун касбий ҳамжамиятга чуқур ва самимий ҳамдардлик билдиради.

Зулфияхон Ғуломованинг вафоти нафақат унинг яқинлари, балки бутун мамлакатимиз касбий ҳамжамияти учун ҳам тўлдириб бўлмас йўқотишдир. У ёрқин, кучли ва ниҳоятда нурли шахс, Ўзбекистон IT соҳасини ривожлантиришга бутун ҳаётини бағишлаган, унга чинакам аҳамиятли ва муносиб ҳисса қўшган аёл-математик эди.

Зулфияхон Ғуломова TAS-X Марказини ташкил этиш манбаларида турган ва 2004 йилдан буён унинг доимий раҳбари бўлиб келган. Бугун ушбу платформа 76 дан ортиқ IT компанияларни бирлаштириб, соҳада ўзаро ҳамкорлик ва тараққиётнинг муҳим марказига айланган бўлса, бу кўп жиҳатдан унинг юксак профессионаллиги, узоқни кўра билиши ва инсоний донолиги самарасидир.

2001 йилда SHARQ AYOLI Фонди Зулфияхон  Ғуломованинг «Ўзбекистонда телекоммуникация хизматларини ривожлантиришда SHARQ AYOLI аёллар фонди иштирокини таъминлаш» СТАРТАП ташаббусини қўллаб-қувватлади. Ушбу лойиҳа доирасида Фондимиз томонидан ўз интернет-провайдери — «Sharq taraqqiyoti» шўъба корхонаси ташкил этилди.
2001-2003 йиллар давомида Зулфияхон Ғуломова мазкур корхонани тўлиқ садоқат ва юксак профессионаллик билан ривожлантирди.

2003-2004 йилларда у «Sharq Telecom» ёпиқ акциядорлик жамияти — «Sharq taraqqiyoti» Фондимизнинг шўъба  корхонасимизнинг ҳуқуқий вориси бўлган интернет- провайдерида директори лавозимида фаолият юритди,

2004 йилдан эса ўзини тўлиқ TAS-X Марказини ривожлантиришга бағишлади.

Касбий фаолияти билан бир қаторда, Зулфияхон Паттахкамаловна жамоатчилик асосида Фондимиз комиссияларининг фаол аъзоси бўлиб келган. Биз учун у фақат ҳамкасб ва ҳамкор эмас, балки камёб ҳалоллик, самимийлик ва қалб сахийлигига эга инсон эди. У доимо қўллаб-қувватлашга, маслаҳат беришга ва масъулиятни бўлишишга тайёр эдилар.

Биз уларнинг вафотидан чуқур қайғудамиз. Бу биз учун севимли, ҳурматли ва қадрли бўлган ажойиб инсонни йўқотиш билан боғлиқ катта шахсий дарддир.
Зулфияхон  Паттахкамаловна ҳақидаги ёруғ хотира қалбларимизда абадий сақланиб қолади.

Оллох таоло Ўз раҳматига олсин, охиратини обод қилсин, жойлари жаннатда бўлсин 🤲🤲

Инна лиллахи ва инна илайхи рожиъун 🤲🤲

Саодат Турсунбоева
SHARQ AYOLI Фонди раиси

https://www.facebook.com/www.silkway.uz/posts/pfbid0dt9ZcqiWkJGmjF3RY941gM1CTcBqffSe4xSFAUurq9bVrKQx6HdwnPUukm1en1HPl

Отправить комментарий