Сейчас загружается

Саноат хавфсизлиги соҳасидаги инновациялар

2026 йил 28 январ куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасида Халқаро аёллар жамоат фонди SHARQ AYOLI раҳбарияти ҳамда энергетика соҳасида фаолият юритувчи етакчи саноат инжиниринг компаниялари — КЭР-Автоматика (Россия Федерацияси) ва ПИНАМ (Қозоғистон) раҳбарлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув мавзуси:
«Ўзбекистон энергетика объектларида путрух етказмайдиган назорат ва бошқарувни комплекс автоматлаштириш соҳасида технологиялар трансфери».

SHARQ AYOLI фонди 2009 йилда Саноат хавфсизлиги қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилган «Узбекистанское общество неразрушающего контроля» / «Путрух етказмийдиган назорат» Узбекистон жамиятининг ҳамтаъсисчиларидан бири ҳисобланади.

Шу муносабат билан SHARQ AYOLI фонди мазкур учрашувни саноат ва технологик хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиш, путрух етказмийдиган назорат соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, илғор технологиялар ва методикалар бўйича тажриба алмашиш мақсадида ташкил этиш ташаббуси билан чиқди.

Учрашув давомида технологиялар трансфери соҳасида ҳамкорлик қилиш, шунингдек, Қўмита ҳузуридаги Ўқув маркази билан ўзаро ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Саодат Турсунбоева

https://www.facebook.com/www.silkway.uz/posts/pfbid02CXxtKBh8KdxaGESSoyiRB7UKwHJKQLhxsvHym3ZnHtLH6ktGazxpBs5fJRtiurHrl

Отправить комментарий