2026 йил 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида SHARQ AYOLI Халқаро аёллар жамоат фонди ҳамда энергетика соҳасидаги етакчи саноат инжиниринг компаниялари — КЭР-Автоматика (Россия Федерацияси) ва ПИНАМ (Қозоғистон) иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда «Ўзбекистон энергообъектларини бошқаришда нозарарлантирмасдан назорат қилиш (НК) ва комплекс автоматлаштириш соҳасида технологиялар трансфери» йўналишида СТАРТАПни ишга тушириш масалалари муҳокама қилинди.
Вазирлик томонидан департамент раҳбари, шунингдек Инновацион ривожланиш агентлиги ҳамда Инновацияларни жорий этиш ва технологиялар трансфери бўйича Миллий офис вакиллари иштирок этдилар.
Энергетика тармоғига ёш муҳандислар ва тадқиқотчиларни жалб этиш мақсадида давлат, бизнес, фан ва стартап ҳамжамияти ўртасида ҳамкорликни кучайтириш масалалари буйича хам муҳокама қилинди.
Саодат Турсунбоева

Отправить комментарий